Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Терроризмга қачондир чек қўйиладими?

Терроризмга қачондир чек қўйиладими?

 Террористларнинг ҳужумидан кейин одамларда: «Худо қаерга қараяпти? Нега бу юз берди? Терроризмга a қачондир чек қўйиладими? Қўрқувни қандай енгсам бўлади?» — деган саволлар пайдо бўлар. Муқаддас Китобда уларнинг жавобини топиш мумкин.

Худо терроризмга қандай нуқтаи назарда?

 Аллоҳ зўравонлик ва терроризмдан нафратланади. (Забур 11:5; Ҳикматлар 6:16, 17) Худонинг вакили бўлмиш Исо пайғамбар шогирдлари зўравонлик қилганида уларни койиган. (Матто 26:50–52) Баъзилар зўравонликни Худонинг номидан қиляпмиз, деб айтади. Лекин Аллоҳ уларга бундай ҳуқуқ бермаган. У ҳатто уларнинг ибодатларини эшитмайди. (Ишаё 1:15)

 Худо азоб чекаётганларнинг барчасига, жумладан, террористик ҳужумнинг қурбонига айланганларга ҳам ғамхўрлик қилади. (Забур 31:7; 1 Бутрус 5:7) Муқаддас Китобда У зўравонликка чек қўйиши ҳақида айтилган. (Ишаё 60:18)

Терроризмнинг асл сабаби

 Муқаддас Китобда терроризмнинг асл сабаби ҳақида шундай дейилган: «Инсоннинг инсон устидан ҳукмронлик қилаётгани фақат зиён келтиради». (Воиз 8:9) Тарих давомида ҳокимиятга эга бўлган инсонлар бошқаларга зулм ўтказиш учун террористик ҳаракатларни амалга оширишган. Натижада, жабр кўрганлар ҳам худди шундай қилишган. (Воиз 7:7)

Терроризмнинг охири

 Аллоҳ зўравонлигу қўрқувга нуқта қўйишни ва ер юзида тинчлик ўрнатишни ваъда қиляпти. (Ишаё 32:18; Михо 4:3, 4) У қуйидагиларни амалга оширади:

  •   Терроризмнинг асл сабабини бартараф этади. Худо ҳукмрон ҳокимиятларнинг ўрнига Ўзининг Шоҳлигини ўрнатади. Унинг Шоҳи Исо Масиҳ ҳаммага нисбатан адолатли бўлиб, жабр-зулм ва зўравонликка чек қўяди. (Забур 72:2, 14) Ўшанда ҳеч ким терроризмга қўл урмайди. Одамлар «тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади». (Забур 37:10, 11)

  •   Терроризмнинг асоратларини йўқ қилади. Аллоҳ терроризм дастидан жисмонан ёки ҳиссан зарар кўрганларни соғайтиради. (Ишаё 65:17; Ваҳий 21:3, 4) Шунингдек, У ўлганларни тирилтиради ва улар ер юзида тинч яшашига ғамхўрлик қилади. (Юҳанно 5:28, 29)

 Худо тез орада буларни амалга оширишига ишонишимиз учун Муқаддас Китобда асосли сабаблар бор. Лекин: «Нега Худо ҳалигача терроризмга чек қўймади?» — деб ўйларсиз. Бу саволнинг жавобини топиш учун «Нега Аллоҳ азоб-уқубатларга йўл қўймоқда?» номли видеони томоша қилинг.

a «Терроризм» одатда қўрқув уйғотиш ва сиёсий, диний ёки ижтимоий соҳаларда ўз мақсадига эришиш учун, айниқса, оддий аҳолига қарши қилинадиган зўравон ҳаракатларга ишора қилади. Аммо қайси ҳаракатлар терроризм деб аталиши борасида турли хил фикрлар мавжуд.