Забур 72:1–20

  • Худо тайинлаган шоҳ бошқаруви

    • «Адолат гуллаб-яшнайди» (7)

    • «Денгиздан денгизга қадар» (8)

    • «Жабр-зулмдан халос қилади» (14)

    • «Ер юзида ғалла мўл бўлади» (16)

    • Худонинг исми абадий мақталсин (19)

Сулаймон ҳақида ёзилган сано. 72  Эй Худо, шоҳга қонун-қоидаларингни ўргат,Шаҳзодага адолатингни ато эт+.  2  У халқингни адолат билан,Хокисор хизматкорларингни ҳаққоният билан ҳимоя қилсин+.  3  Тоғлар халқингга тинчлик,Тепаликлар адолат келтирсин.  4  У эл орасидаги хокисор одамларни ҳимоя қилсин,Камбағалнинг ўғилларини қутқарсин.Ёлғончини эса эзиб ташласин+.  5  Эй Тангри, токи қуёш ва ой бор экан,Улар Сендан қўрқадиган бўлади.Авлодлар оша шундай бўлади+.  6  Шоҳ ўрилган майсазор устига ёққан ёмғирдай,Ерни суғорган жаладай бўлади+.  7  У шоҳлик қилган даврда одил инсон гуллаб-яшнайди+,Ой бор экан, ҳамма ерда тинчлик-осойишталик бўлади+.  8  Денгиздан денгизга қадар,Фуротдан ернинг чеккаларига қадар у ҳукмронлик қилади+.  9  Чўлда яшовчилар унга таъзим қилади,Душманлари тупроқ ялайди+. 10  Таршиш подшоҳлари ва ороллар унга ўлпон тўлайди+. Шава билан Саво шоҳлари унга ҳадялар келтиради+. 11  Ҳамма шоҳлар унга таъзим қилади,Барча халқлар унга хизмат қилади. 12  Ёрдам сўраб фарёд қилган камбағални,Хокисор ва мададкори йўқ одамни у қутқаради. 13  Хокисор ва камбағалга жони ачийди,Фақирнинг ҳаётини* сақлаб қолади. 14  Жабр-зулмдан уларни халос қилади,Уларнинг қони унинг назарида қимматбаҳо бўлади. 15  Шоҳнинг умри узоқ бўлсин, унга Шава олтини берилсин!+ Халқ доим у учун ибодат қилсин,Ҳамиша уни дуо қилсин! 16  Ер юзида ғалла мўл бўлади+,Тоғлар тепасида дон сероб бўлади. Шоҳнинг ҳосили Ливандагидай кўп бўлади+,Шаҳарлардаги одамлар ердаги майса каби кўпаяди+. 17  Унинг исми абадий турсин+,Токи қуёш бор экан, унинг донғи ёйилиб борсин. У туфайли одамлар барака топсин+,Жамики халқлар уни бахтиёр деб айтсин. 18  Исроилнинг Худоси — Тангри Яҳовага мақтовлар бўлсин!+Ажойиб ишлар қиладиган ёлғиз Удир+. 19  Унинг улуғвор исми абадий мақталсин+,Бутун ер юзи Унинг шон-шуҳратига тўлсин!+ Омин, омин.* 20  Эссай ўғли Довуднинг+ ибодатлари ниҳоясига етди.

Изоҳлар

Ёки «жонини».
Ёки «Шундай бўлсин! Шундай бўлсин!»