Воиз 8:1–17

  • Номукаммал инсон бошқаруви (1–17)

    • Шоҳнинг буйруқларига итоат эт (2–4)

    • Инсон ҳукмронлиги зиён келтиради (9)

    • Ёвуз тезда жазоланмаса (11)

    • Еб-ичиб қувон (15)

8  Доно одамга ким тенг кела олади? Масаланинг ечимини ким билади? Инсоннинг донолиги унинг юзини ёруғ қилади, қаҳрли юзини юмшатади.  Сенга айтадиган гапим шу: «Худога берган қасамингга биноан+, шоҳнинг буйруқларига итоат эт+.  Унинг ҳузуридан чиқиб кетишга шошилма+. Ёмон ишларга аралашиб қолма+. Чунки шоҳ истаганини амалга оширади.  Шоҳнинг гапи икки қилинмайди+. Унга: “Нега бундай қиляпсиз?” — дейишга кимнинг ҳам ҳадди сиғарди?!»  Буйруққа бўйсунган зиён кўрмайди+, доно қалб соҳиби мақбул вақт ва йўл-йўриқни* билади+.  Одамзоднинг ташвишлари кўп бўлгани туфайли, ҳар бир масалани ҳал қилишнинг ўз вақти ва йўли бор+.  Нима содир бўлишини ҳеч ким билмас экан, қандай бўлишини ким ҳам айта оларди?  Ҳеч бир инсон ҳаёт нафаси* устидан ҳокимиятга эга бўлмаганидай, ўлим куни устидан ҳам ҳокимиятга эга эмас+. Жанг пайтида ҳеч бир аскар озод этилмаганидай, ёвузлар ҳам ёвузлик исканжасидан қочиб қутула олмайди*.  Мен бу нарсаларнинг барига гувоҳ бўлдим. Қуёш остида қилинаётган барча ишларни астойдил ўрганиб, даврлар оша инсоннинг инсон устидан ҳукмронлик қилаётгани фақат зиён келтиришини англаб етдим+. 10  Мен яна муқаддас жойга кириб-чиқиб юрган ёвузларнинг дафн этилаётганини кўрдим. Аммо шаҳарда уларнинг қилмишлари тезда унутиларди+. Бу ҳам беҳуда. 11  Ёвуз иши учун одам дарҳол жазоланмагани дастидан+ унинг қалби ёвузлик қилишга ўрганиб қолади+. 12  Гуноҳкор юз марталаб ёмон ишлар қилса ҳам, узоқ умр кечирмоқда. Лекин Аллоҳдан қўрққанлар яхшилик топишини биламан, чунки улар Ундан қўрқади+. 13  Аммо ёвуз яхшилик кўрмайди+, соя каби ўтиб кетадиган кунларини ҳам узайтира олмайди+. Чунки у Худодан қўрқмайди. 14  Ер юзида яна бир беҳуда нарса бор: ёвузларга тегишли жазони одиллар тортяпти+, одилларга тегишли ҳурмат эса ёвузларга кўрсатиляпти+. Мен: «Бу ҳам беҳуда»,— дедим. 15  Шу боис, хурсандчилик қилишни тавсия этаман+. Чунки қуёш остида инсон учун еб-ичиш ва қувонишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ. Аллоҳ унга қуёш остида берган ҳаёти давомида, у астойдил меҳнат қилиш билан бирга қувониши ҳам даркор+. 16  Мен ҳатто туну кун ухламай, доноликка эга бўлишга ва ер юзида содир бўлаётган* барча ишларни тушунишга бел боғладим+. 17  Кейин мен Аллоҳнинг ҳамма ишлари ҳақида мулоҳаза юритиб, одамзод қуёш остида содир бўлаётган нарсаларни фаҳмлай олмаслигини тушуниб етдим+. Инсонлар қанча уринмасин, бу нарсаларнинг тагига ета олмайди. Ҳатто ўзларини етарлича доно деб ҳисоблашса ҳам, улар буни англаб ета олмайди+.

Изоҳлар

Ёки «ҳукмни».
Ёки «руҳи».
Бошқа вариант «уларнинг ёвузлиги ёвузларни қутқара олмайди».
Бошқа вариант «Мен доноликка эга бўлишга ва одамлар туну кун ухламай ер юзида қилаётган».