3- САВОЛ

Муқаддас Китобни ким ёзган?

«Мусо Яҳованинг барча сўзларини ёзиб қўйди».

Чиқиш 24:4

«Бобил шоҳи Валтасар ҳукмронлигининг биринчи йили Дониёр ўз ётоғида туш ҳамда ваҳийлар кўрди. Сўнгра тушини қаламга олиб, ҳаммасини батафсил ёзди».

Дониёр 7:1

«Сизлар Худонинг каломини биздан эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Аллоҳ каломи сифатида қабул қилдингиз».

1 Салоникаликларга 2:13

«Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб, ўргатиш,.. учун фойдалидир».

2 Тимўтийга 3:16

«Башорат ҳеч қачон инсоннинг хоҳиши бўйича айтилмаган. Аксинча, одамлар муқаддас руҳ бошқаруви билан Аллоҳнинг фикрларини гапиришган».

2 Бутрус 1:21