ўзбекча
Исо пайғамбарнинг ўлимини хотирлаш маросими
https://cms-imgp.jw-cdn.org/img/p/500900026/univ/art/500900026_univ_sqr_xl.jpg

Исо пайғамбарнинг ўлимини хотирлаш маросими

2027 йил 22 март, душанба

Яҳованинг Шохидлари Исо пайғамбарнинг «Буни мени эслаб туриш учун қилинглар» деган амрига амал қилиб, унинг ўлимини хотирлаш учун йилига бир марта йиғилишади. (Луқо 22:19)

Сизни ва оила аъзоларингизни ушбу маросимга таклиф қиламиз.

Кўпчиликни қизиқтирадиган саволлар

Кимлар келса бўлади?

Барча келиши мумкин. Оила аъзоларингизни ҳам олиб келинг.

Дастур қанча давом этади?

Тахминан бир соат давом этади.

Дастур қаерда ўтказилади?

Ҳудудингиздаги Яҳованинг Шоҳидлари билан боғланинг.

Бирон нарса қилишга ёки кейин яна келишга мажбурманми?

Йўқ.

У ерда пул йиғиладими?

Йўқ. Биз ҳеч қачон йиғилишларимизда пул йиғмаймиз. (Матто 10:8)

Қандайдир услубда кийиниш керакми?

Йўқ. Аммо Яҳованинг Шоҳидлари ор-номус ва бошқаларга ҳурмат кўрсатадиган тарзда кийинади.

Қутлуғ Кечлик маросимида нима бўлади?

Маросим бошида ва охирида қўшиқ куйланади, шунингдек, ибодат қилинади. Исо пайғамбарнинг ўлими қанчалик муҳим экани ва Худо билан Исо биз учун қилган яхшиликлардан қандай фойда олишимиз мумкинлиги ҳақида Муқаддас Китобга асосланган нутқ сўзланади.

Кўпроқ маълумот олиш учун «Нега Яҳованинг Шоҳидлари Қутлуғ Кечлик маросимини бошқача ўтказишади?» номли мақолани ўқинг.

Кейинги йилларда Қутлуғ Кечлик маросими қачон ўтказилади?

2027 йил 22 март, душанба

2028 йил 9 апрель, якшанба

2029 йил 22 март, сешанба