Забур 38:1–22

  • Тавба қилганнинг ибодати

    • «Қайғу чекиб, букчайиб қолдим» (6)

    • Яҳова Уни кутадиганларни эшитади (15)

    • «Гуноҳим дастидан ҳаловатимни йўқотдим» (18)

Эслатма сифатида ёзилган Довуд саноси. 38  Эй Яҳова, ғазаб устида менга танбеҳ берма,Жаҳл устида мени тузатма+.   Чунки ўқларинг танамга суқилиб кирди,Қўлинг мени зилдай босиб турибди+.   Қаҳр-ғазабингдан бутун танам дард чекяпти. Гуноҳим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+.   Хатоларим бошимдан ошиб ётибди+,Улар мен учун кўтариб бўлмайдиган оғир юк кабидир.   Ақлсизлигим дастиданЯраларим йиринглаб, қўланса ҳид чиқаряпти.   Қайғу чекиб, букчайиб қолдим,Кун бўйи ғамгин юраман.   Ичим куйиб кетяпти,Бутун танам дард чекяпти+.   Мен серрайиб қотиб қолдим, тамоман эзилдим,Юрагим қийналганидан фиғон чекяпман.   Эй Яҳова, Сен барча истакларимни биласан,Оҳу нолаларим Сендан яширин эмас. 10  Юрагим безовта, қувватим адо бўлди,Кўзларим нуридан ҳам айрилдим+. 11  Яраларимни кўриб, ёру дўстларим мендан қочадиган,Яқин танишларим ўзини четга оладиган бўлди. 12  Жонимга* қасд қилмоқчи бўлганлар қопқонлар қўймоқда,Зарар етказмоқчи бўлганлар менга қарши гапириб+,Кун бўйи ёлғон тўқиб юрибди. 13  Мен бўлсам кар одам сингари эшитмайман+,Соқовга ўхшаб оғиз очмайман+. 14  Мен қулоғи эшитмайдиган инсонга ўхшаб қолдим,Ўзимни оқлаш учун оғзимдан бирорта ҳам сўз чиқмайди. 15  Боиси, мен Сени кутдим, эй Яҳова+,Сен менга жавоб бердинг, эй, Тангрим Яҳова+. 16  Чунки мен: «Улар устимдан кулмасин,Оёғим сирпаниб кетса, ўзларини мендан юқори қўймасин»,— дедим. 17  Сабаби, ҳалокатга учрашимга сал қолди,Дард-алам мени ҳеч тарк этмасди+. 18  Мен хатоларимни тан олдим+,Гуноҳим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+. 19  Душманларим эса серғайрат ва кучли*,Мендан бесабаб нафратланаётганлар кўпайиб кетди. 20  Улар қилган яхшилигимга ёмонлик қайтарди,Яхшиликка интилганим учун менга қарши чиқди. 21  Мени тарк этма, эй Яҳова! Мендан олисда турма, эй Тангрим!+ 22  Менга ёрдам беришга шошил,Эй, нажоткорим Яҳова!+

Изоҳлар

Ёки «Ҳаётимга».
Бошқа вариант «Менга бесабаб душманлик қилаётганлар кўп».