Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

13- ҚИСМ

Яхши ва ёмон шоҳлар

Яхши ва ёмон шоҳлар

Исроил шоҳлиги бўлиниб кетади. Асрлар оша, Исроил устидан кўплаб шоҳлар бошқаради, лекин улардан аксарияти садоқатсиз бўлиб чиқади. Қуддус бобилликлар томонидан вайрон этилади

ШОҲ СУЛАЙМОН ҳақ топинишдан воз кечганидан кейин, Тангри Яҳова башорат қилганидай, Исроил шоҳлиги бўлиниб кетди. Унинг ўғли шоҳ Рахабом қаттиққўл бўлиб чиқди. Оқибатда, Исроилнинг ўнта қабиласи қўзғолон кўтариб, шимолий Исроил шоҳлиги юзага келди. Фақат иккита қабила Қуддусдаги Довуднинг тахтида ўтирган шоҳга содиқ қолиб, жанубий Яҳудо шоҳлиги дея танилди.

Иккала шоҳлик беқарор бўлиб, кўп муаммоларга дуч келди. Чунки уларнинг аксарият шоҳлари имонсиз ва итоатсиз эди. Исроил шоҳлиги Яҳудога қараганда кўпроқ муаммоларга дуч келди. Боиси, унинг шоҳлари сохта топинишга замин яратишди. Илёс ва Элишай каби пайғамбарлар қудратли ишлар яратишганига, ҳатто ўликларни тирилтиришганига қарамай, Исроил шоҳлиги ёмон йўлдан қайтмади. Натижада Худо, шимолий шоҳлик оссурияликлар томонидан вайрон этилишига йўл қўйди.

Юз йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, Яҳудо шоҳлиги ҳам худди шундай Аллоҳ томонидан жазоланди. Чунки фақат бир неча Яҳудо шоҳлари Тангрининг огоҳлантиришларига қулоқ солиб, халқни Яҳовага қайтаришга ҳаракат қилишди. Масалан, шоҳ Йўшиё халқни сохта топинишдан қайтариб, Яҳованинг маъбадини тиклади. Худо Мусо пайғамбар орқали берган Таврот қонуни топилганида, Йўшиё чуқур таъсирланиб, ислоҳот ишларини тезлаштириб юборди.

Афсуски, Йўшиёнинг ворислари унинг ўрнагига эргашишмади. Шунда Яҳова бобилликлар Яҳудони мағлуб қилиб, Қуддус ва маъбадни вайрон этишларига қўйиб берди. Омон қолганлар эса Бобилга асирликка олиб кетилди. Аллоҳ, асирлик 70 йил давом этишини башорат қилган эди. Шу йўсин, халқ ўз юртига қайтмагунча Яҳудо ўлкаси бу вақт давомида кимсасиз ётди.

Бироқ башорат қилинган Нажоткор, Масиҳ келмагунча, Довуд наслидан бўлган шоҳлар бошқариши лозим эди. Қуддусда Довуднинг тахтига ўтирган шоҳларнинг кўпчилиги, номукаммал инсонлар бошқаришга қобилиятсиз эканини исботлашди. Бунга фақат Масиҳ қобилиятли эди. Шу боис, Яҳова Масиҳга қарата: «У Ёқубнинг хонадони узра шоҳлик қилади ва шоҳлигининг чеки бўлмайди»,— деб айтган (Луқо 1:33).

3 ва 4 Шоҳлар китобларига, 2 Солномалар 1036- бобларга, ҳамда Еремиё 25:8–11- оятларга асосланган.