Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

17- ҚИСМ

Исо Шоҳлик ҳақида таълим беради

Исо Шоҳлик ҳақида таълим беради

Исо Масиҳ шогирдларига кўп нарсаларни ўргатади, лекин асосий мавзуси Худонинг Шоҳлиги бўлади

ҚИЗИҚ, Исо ер юзига қайси мақсадда келган? Унинг ўзи бу ҳақда шундай деган: «Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хабарни... ваъз қилишим керак. Ахир мен шунинг учун юборилганман» (Луқо 4:43). Шу сабабли, келинг, Исо ваъз қилган Аллоҳнинг Шоҳлиги тўғрисида тўртта нарсани билиб олайлик.

1. Исо тайинланган Шоҳ. Исо очиқчасига у башорат қилинган Масиҳ эканини айтади (Юҳанно 4:25, 26). Қолаверса, Дониёр пайғамбар ваҳийда кўрган Шоҳ айнан у эканини Исо аниқ кўрсатади. У шунингдек, ҳаворийларига * бир кун «улуғвор тахтига» ва улар ҳам тахтларга ўтиришлари кераклигини айтади (Матто 19:28). Исо ўзи билан бирга ҳукмронлик қиладиган кишиларни «кичик пода» атаб, бу гуруҳга кирмайдиган «бошқа қўйларим ҳам бор» деб айтади (Луқо 12:32; Юҳанно 10:16).

2. Худонинг Шоҳлиги ҳақиқий адолатни ўрнатади. Исо айтганидай, самовий Шоҳлик адолатсизликни бартараф қилиб, Аллоҳ Яҳованинг исмини улуғлайди. Бу билан, Адан боғида Шайтон кўтарган исён дастидан қораланган бу исм покланади (Матто 6:9, 10). Исо эркаклару аёлларга, бой ва камбағалларга таълим бераётганда, юзхотирчилик қилмаган. Гарчи у асосан исроилликларга ваъз қилиши керак бўлса-да, самарияликлардан ва ўзга халқ вакилларидан ҳам ёрдамини аямаган. Ўша замондаги дин пешволаридан фарқли равишда, Исо ҳаммани бирдек кўрган.

3. Аллоҳнинг Шоҳлиги бу дунёдан эмас. Исо сиёсий беқарорлик даврида яшаган. Унинг она юрти ўзга давлат ҳукми остида бўлган эди. Шуниси қизиқки, одамлар уни шоҳ қилиб тайинламоқчи бўлишганда, у кетиб қолган (Юҳанно 6:14, 15). Исо битта сиёсатчига: «Менинг шоҳлигим бу дунёдан эмас»,— деб айтган (Юҳанно 18:36). Издошларига эса шундай деган: «Дунёга тегишли эмассиз» (Юҳанно 15:19). Улар Исони ҳимоя қилмоқчи бўлишганда ҳам, у қўлларига қурол олишларига йўл қўймаган (Матто 26:51, 52).

«Исо шаҳару қишлоқлар бўйлаб Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилиб юрди» (Луқо 8:1)

4. Масиҳнинг бошқаруви севгига асосланади. Исо одамларга роҳат бахш этишни ва юклари енгил тортишини ваъда қилган (Матто 11:28–30). У ваъдасининг устидан чиқди. Исо «Тоғдаги ваъз» деб аталган машҳур нутқида, ташвишларни енгиш, муносабатларни яхшилаш, бойликка ружу қўймаслик ва бахт топиш борасида инсонларга меҳр ила яхши маслаҳатлар берган (Матто 5–7- боблар). Исо ҳаммага меҳр кўрсатгани туфайли, турли тоифадаги инсонлар унга бемалол мурожаат қила олишган. Ҳатто камситилган ва хўрланган кишилар ҳам, Исо уларга нисбатан меҳрибон бўлиб, уларни қадрлашига ишонишган ва унга эргашишган. Чиндан ҳам Исо Масиҳ ажойиб Шоҳ бўлади!

Исо самовий Шоҳлик тўғрисида бошқача йўл билан ҳам, яъни мўъжизалар орқали таълим берган. Нега у бундай қилган? Келинг, буни билиб олайлик.

Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно китобларига асосланган.

^ абз. 5 Юнончадан «ҳаворий» деб таржима қилинган сўз том маънода «юборилган» демакдир. Асосан бу — шахсан Исо томонидан танланган 12 нафар шогирдига, яъни тайинланган вакилларига тааллуқлидир.