Ҳаворийларнинг фаолияти 7:1–60

  • Стефаннинг нутқи (1–53)

    • Бобокалонлар даври (2–16)

    • Мусонинг раҳбарлиги; Исроилнинг бутпарастлиги (17–43)

    • Худо одам қўли билан қурилган маъбадда яшамайди (44–50)

  • Стефан тошбўрон қилинади (54–60)

7  Шунда олий руҳоний ундан: «Бу гаплар ростми?» — деб сўради.  Стефан унга қуйидагиларни айтди: «Биродарлар, оталар, сўзларимни эшитиб олинглар. Бобокалонимиз Иброҳим ҳали Хоронга кўчишидан аввал+, Месопотамияда бўлганида, улуғвор Аллоҳимиз унга зоҳир бўлиб:  “Ўз юртингдан, қариндош-уруғларинг олдидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга бор”+,— деган эди.  Иброҳим халдейларнинг мамлакатини тарк этиб, Хоронда ўрнашди. Отаси вафот этгач+, Тангри уни ҳозир сизлар яшаётган ерга кўчирди+.  Лекин бир қарич* ерни ҳам Иброҳимга мерос қилиб бермади. Аксинча, у фарзандсиз бўлганида, Худо бу ерни унга ва унинг зурриётига* беришни ваъда қилди+.  Бундан ташқари, Худо унинг зурриёти 400 йил бегона юртда мусофир ва қул бўлишини, жабр-зулм кўришини айтиб+,  шундай деди: “Аммо уларни қул қилган халқни ҳукм қиламан+, сўнг улар ўша жойдан чиқиб, ушбу ерда менга муқаддас хизматни адо этишади”+.  Шунингдек, Аллоҳ Иброҳим билан суннат ҳақида аҳд қилди+. Иброҳим Исҳоқни дунёга келтирди+ ва саккизинчи кунда уни суннат қилди+. Исҳоқдан Ёқуб, Ёқубдан эса 12 қабила келиб чиқди.  Қабила бошлари Юсуфни кўролмаганларидан+ уни Мисрга сотиб юборишди+. Бироқ Худо у билан эди+. 10  У Юсуфни ҳамма балолардан қутқарди, унга донолик ато этиб, Миср шоҳи фиръавннинг илтифотига сазовор қилди. Фиръавн эса уни Миср ва бутун хонадони устидан бошлиқ қилиб қўйди+. 11  Аммо бутун Миср ва Канъон юртларига қаттиқ очарчилик келди ва ота-боболаримиз озиқ-овқат тополмай қолишди+. 12  Бобокалонимиз Ёқуб Мисрда озиқ-овқат борлигини эшитиб, биринчи марта ота-боболаримизни юборди+. 13  Иккинчи марта боришганида, Юсуф кимлигини акаларига маълум қилди. Шунда фиръавн ҳам Юсуфнинг оила аъзолари келганидан хабар топди+. 14  Юсуф хабар юбориб, отаси Ёқубни ва 75 кишидан иборат+ бутун уруғ-аймоғини чақириб олди+. 15  Ёқуб Мисрга борди+ ва у ерда қазо қилди+. Ота-боболаримиз ҳам у ерда оламдан ўтишди+. 16  Уларнинг суяклари Шакамга кўчирилиб, мақбарага қўйилди. Ушбу мақбарани бобокалонимиз Иброҳим Шакамдаги Хамўр ўғилларидан кумуш пулга сотиб олган эди+. 17  Аллоҳ Иброҳим билан қилган аҳднинг амалга ошиш вақти яқинлашганда, Ёқубнинг авлодлари Мисрда ўсиб кўпая борарди. 18  Бу орада Мисрда Юсуфни танимайдиган бошқа шоҳ тахтга ўтирди+. 19  У халқимизга зулм ўтказарди. Оталаримизни гўдаклари ўлиши учун уларни ташлаб кетишга мажбур қилди+. 20  Шу пайт Мусо пайғамбар дунёга келди. У Худонинг назарида чиройли бўлиб, уч ой отасининг уйида боқилди+. 21  У ташлаб кетилганида+, фиръавннинг қизи уни топиб олиб, ўз ўғлидай катта қилди+. 22  Шунинг учун Мусога мисрликларнинг бор ҳикмати ўргатилди. Натижада у ҳам сўзда, ҳам ишда маҳоратли бўлди+. 23  Мусо 40 ёшга тўлганда, унинг юрагида ўз биродарларидан — Исроил ўғилларидан хабар олиш истаги пайдо бўлди+. 24  Биродарларидан бирига қўпол муомала қилишаётганини кўриб, уни ҳимоя қилди ва мисрликни ўлдириб у учун қасд олди. 25  Мусо, Худо у орқали уларга нажот беришини биродарлари тушунишади, деб ўйлади. Аммо улар тушунишмади. 26  Кейинги кун уларнинг урушиб турганини кўриб, яраштирмоқчи бўлди-да, улардан: “Ахир биродарсизлар-ку. Нега бир-бирингизга озор етказяпсизлар?” — деб сўради. 27  Биродарига озор бераётган одам уни итариб деди: “Ким сени бизларга раҳбар ёки қози қилиб қўйди? 28  Кеча мисрликни ўлдиргандек, балки мени ҳам ўлдирмоқчидирсан?” 29  Бу гапни эшитгач, Мусо қочиб кетиб, Мидиён юртида мусофир бўлиб яшади. Ўша ерда у икки ўғилли бўлди+. 30  Орадан 40 йил ўтиб, Синай тоғи ёнидаги саҳрода ёнаётган бутада унга фаришта зоҳир бўлди+. 31  Мусо буни кўриб донг қотиб қолди. Яхшилаб кўриб олиш учун бутага яқинлашмоқчи бўлганида, бирдан Яҳованинг* овози эшитилди: 32  “Мен ота-боболаринг Худосиман, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Тангрисиман”+. Мусо эса қўрқувдан титраганча, ортиқ тикилиб қарашга журъат эта олмади. 33  Яҳова* гапида давом этиб унга деди: “Оёғингдаги сандални еч, чунки сен турган жой муқаддасдир. 34  Мен Мисрдаги халқимнинг жабр-зулм чекаётганини кўриб, оҳ-нолаларини эшитиб+, уларни қутқариш учун келдим. Кел, энди Мен сени Мисрга юборай”. 35  “Ким сени бизларга раҳбар ёки қози қилиб қўйди?”+ — дейишган ўша Мусони, Аллоҳ фариштаси орқали бута ичидан гапириб, раҳбар ҳамда қози сифатида юборди+. 36  Бу киши Мисрда, Қизил денгизда+ ва 40 йил давомида саҳрода+ турли ғаройиботу мўъжизалар кўрсатиб+, халққа раҳбарлик қилди+. 37  Ана шу Мусо Исроил ўғилларига: “Худойингиз биродарларингиз орасидан менга ўхшаган пайғамбарни келтириб чиқаради”+,— деган эди. 38  У саҳрода Исроил халқи орасида юриб, Синай тоғида фаришта+ билан гаплашган+. Шунингдек, у ота-боболаримиз билан бирга бўлиб, бизга айтиб бериш учун жонли, муқаддас сўзларни қабул қилган+. 39  Ота-боболаримиз эса унга бўйсунишни истамай рад этишди+ ва қалбларида Мисрга қайтишни ният қилишди+. 40  Улар Ҳорунга: “Қани, бизни бошлаб юрадиган худолар ясаб бер. Чунки бизни Миср юртидан олиб чиққан анави Мусо билан нима юз берганини билмаймиз”+,— деб айтишди. 41  Шундай қилиб, улар ўша кунларда бузоқ ясаб, ўша бутга қурбонлик келтиришди ва яратган нарсалари шарафига байрам уюштиришди+. 42  Бироқ Худо улардан юз ўгириб, самовий жисмларга сиғинадиган+ бу халқни ўз ҳолига ташлаб қўйди. Пайғамбарлар китобида айтилганидай: “Эй Исроил хонадони, саҳрода 40 йил мобайнида назрлару қурбонликларни Менга келтирганмидингиз? 43  Йўқ, сизлар худойингиз Малахнинг*+ чодирини ҳамда илоҳингиз бўлмиш Рифоннинг юлдузини ясаб, сиғиниш учун уларни кўтариб юргандингиз. Шунинг учун Мен сизларни Бобилга сургун қиламан”+. 44  Саҳрода ота-боболаримизда шоҳидлик чодири бор эди. Аллоҳ Мусо пайғамбарга гапирганда, унга чодир ясашни буюрди ва у кўрган намунасига биноан уни ясади+. 45  Ота-боболаримиз уни мерос сифатида қабул қилиб, Ёшуанинг етакчилигида Худо уларнинг олдиларидан қувиб чиқарган+ халқларнинг ерига олиб киришди+. Чодир Довуд пайғамбарнинг давригача ўша ерда қолди. 46  Довуд эса Тангрининг марҳаматига сазовор бўлди ва Ёқубнинг Худосига маскан қуришга мушарраф бўлиш учун рухсат сўради+. 47  Аммо бу масканни Сулаймон қурди+. 48  Лекин пайғамбар айтганидай, Аллоҳ Таоло инсон қўли билан ясалган жойда яшамайди+. 49  “Осмон Менинг тахтим+, ер эса оёқ қўядиган курсимдир+. Шундай экан, Мен учун қандай уй қура оласиз? — демоқда Яҳова*. — Қайси жой Менга маскан бўла олади? 50  Буларнинг ҳаммасини қўлларим билан яратмадимми?”+ 51  Эй, юраги ва қулоғи суннат қилинмаган қайсар одамлар! Сизлар ҳам ота-боболарингиз сингари доимо муқаддас руҳга қарши турасизлар+. 52  Ота-боболарингиз таъқиб қилмаган пайғамбар борми?+ Одил кишининг келишини башорат қилганларни ҳам улар ўлдиришган-ку+. Сизлар ҳам энди ўшанинг хоинлари ва қотиллари бўлиб қолдингизлар+. 53  Сизлар фаришталар орқали берилган Тавротни қабул қилдингизлар+, аммо унга риоя этмадингизлар». 54  Бу гаплардан улар ниҳоятда ғазабланиб, тишларини ғижирлата бошлашди. 55  Муқаддас руҳга тўлган Стефан осмонга қаради-да, Аллоҳдан порлоқ нур таралаётганини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрди+. 56  Сўнг шундай деди: «Мен осмон очилганини ва Тангрининг ўнг томонида турган+ Инсон Ўғлини+ кўряпман». 57  Улар овози борича бақириб, қулоқларини бекитишди-да, ёппасига унга ташланишди. 58  Кейин уни шаҳардан ташқарига судраб чиқиб, тошбўрон қила бошлашди+. Гувоҳлар+ бўлса устки кийимларини Шоул исмли бир йигитнинг олдига қўйишди+. 59  Улар тошбўрон қилишаётганда Стефан Исога хитоб қилиб: «Эй Ҳазратим Исо, ҳаётимни* қўлингизга топширяпман»,— деб айтди. 60  Сўнг тиз чўкиб, баланд овозда шундай деди: «Эй Яҳова*, уларни бу гуноҳи учун жазолама»+. Буларни айтгач, жон берди*.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «оёқ изичалик».
Сўзма-сўз «уруғига».
Ёки «нафас». Сўзма-сўз «руҳ».
Сўзма-сўз «ўлим уйқусига кетди».