Ибтидо 26:1–35

  • Исҳоқ ва Ривқо Гарорга кетади (1–11)

    • Худо Исҳоққа ваъдасини такрорлайди (3–5)

  • Қудуқлар дастидан жанжал чиқади (12–25)

  • Исҳоқ Абумалек билан аҳд қилади (26–33)

  • Эсовнинг иккита хетий хотини (34, 35)

26  Иброҳим даврида юз берган очарчиликдан+ кейин, юртда яна очарчилик бўлди. Шунда Исҳоқ филистимликлар шоҳи Абумалекнинг олдига, Гарорга борди.  Кейин Яҳова унга зоҳир бўлиб, деди: «Мисрга борма. Мен сенга тайинлаган юртда яша.  Мана шу юртда мусофир бўлиб яша+ ва Мен доим сен билан бўлиб, сенга баракамни ёғдираман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамни амалга ошириб+, мана бу ерларнинг барини сенга ҳамда зурриётингга* бераман+. Зеро, унга онт ичиб:  “Зурриётингни осмондаги юлдузлардай кўпайтираман+ ва ушбу ерларнинг барини уларга бераман+. Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги барча халқлар барака топади”+,— деган эдим.  Чунки Иброҳим Менга қулоқ солиб, Менинг талабларимга, амрларимга, фармонлариму қонунларимга риоя қилиб келган эди»+.  Шундай қилиб, Исҳоқ Гарорда яшаб юрди+.  Ўша ерлик одамлар унинг хотини ҳақида сўрашганида, Исҳоқ: «У менинг синглим»+,— деди. Чунки: «Ўша ерлик одамлар Ривқо сабабли мени ўлдиришлари мумкин»,— деб ўйлаб, уни «хотиним», дейишдан қўрқди. Сабаби, Ривқо чиройли эди+.  Орадан бир мунча вақт ўтгач, филистимликлар шоҳи Абумалек деразадан қараб турганида, Исҳоқ хотини Ривқони эркалаётганига* кўзи тушиб қолди+.  Абумалек зудлик билан Исҳоқни чақириб, унга: «Аслида у хотининг экан-ку! Нега: “У менинг синглим”,— дединг?» — деб сўради. Исҳоқ унга: «У туфайли мени ўлдириб қўйишмасин деб қўрққан эдим»+,— деб жавоб берди. 10  Абумалек гапини давом эттириб: «Бу нима қилганинг?+ Халқимдан бирортаси хотининг билан ётиши ҳеч гап эмас эди-ку. Ахир сен бизни гуноҳга ботиришингга сал қолди!»+ — деди. 11  Сўнг Абумалек бутун халқига буйруқ бериб: «Кимки бу кишига ва унинг хотинига тегса, ўлимга маҳкум этилади!» — деди. 12  Исҳоқ ўша юртга уруғ сепа бошлади. Ўша йили Яҳова унга барака бергани учун, Исҳоқ эккан уруғидан 100 баробар кўпроқ ҳосил йиғди+. 13  У бойиб кетди ва мол-мулки шу даражада кўпайдики, у ниҳоятда бой инсонга айланди. 14  У пода-пода қўй ва қорамолларга ҳамда кўпгина хизматкорларга эга бўлди+. Шунда филистимликлар унга ҳасад қиладиган бўлишди. 15  Филистимликлар, отаси Иброҳимнинг даврида унинг хизматкорлари қазиган барча қудуқларни тупроқ билан тўлдириб, кўмиб қўйишди+. 16  Кейин Абумалек Исҳоққа: «Бу ердан кет, чунки сен биздан кўра анча кучайиб кетдинг»,— деди. 17  Исҳоқ у ердан кўчиб кетиб, Гарор+ водийсига бориб ўрнашди ва ўша ерда яшай бошлади. 18  Исҳоқ, отаси Иброҳим даврида қазилган, лекин Иброҳимнинг вафотидан кейин филистимликлар кўмиб ташлаган қудуқларни қайтадан қазий бошлади+ ва уларга отаси берган номларни берди+. 19  Исҳоқнинг хизматкорлари водийда қудуқ қазишаётганида, қудуқдан тоза сув чиқди. 20  Гарорлик чўпонлар эса: «Бу сув бизники!» — дея Исҳоқнинг чўпонлари билан жанжаллаша бошлашди. Шунда Исҳоқ қудуққа Эсек* деб ном берди, чунки ўша ерда филистимликлар у билан жанжаллашган эдилар. 21  Улар бошқа бир қудуқ қазидилар ва яна филистимликлар жанжал чиқаришди. Шунинг учун, Исҳоқ унга Ситно* деб ном берди. 22  Кейин Исҳоқ у ердан кетди ва бошқа қудуқ қазиди. Бу гал филистимликлар унинг устидан жанжал чиқаришмади. У қудуқни Рехобўт* деб номлаб: «Мана энди Яҳова бизга кенг жой бериб, бизни ушбу юртда баракали қилди»+,— деди. 23  Сўнг Исҳоқ у ердан жўнаб, Бэршэвага+ кетди. 24  Ўша кеча Яҳова унга зоҳир бўлиб: «Мен отанг Иброҳимнинг Тангрисиман+. Қўрқма+, чунки Мен сен биланман. Хизматкорим Иброҳим ҳаққи Мен сени баракали қилиб, зурриётингни кўпайтираман»+,— деди. 25  Шунда Исҳоқ у ерда қурбонгоҳ қуриб, Яҳованинг исмини айтиб чақирди+ ва ўша ерда чодир тикди+. Хизматкорлари эса у ерда қудуқ қазидилар. 26  Вақт ўтиб, Гарордан Абумалек келди. У билан бирга ишончли маслаҳатчиси Охизат ва лашкарбошиси Пихол бор эди+. 27  Исҳоқ уларга: «Нега менинг олдимга келдингизлар? Мендан нафратланиб, юртингиздан ҳайдаган сизлар эмасмидингиз?» — деди. 28  Жавобан улар мана бундай дейишди: «Яҳова сен билан эканини биз аниқ кўрдик+. Шу боис, сенга шуларни айтмоқчимиз: “Кел, бир-биримизга қасам ичайлик ва сен билан аҳдлашайлик+. 29  Биз сенга фақатгина яхшилик қилиб, сени эсон-омон жўнатиб юборган эдик. Сенга ҳеч қандай ёмонлик қилмаганимиздек, сен ҳам бизга ёмонлик қилма. Ахир сен Яҳованинг баракасини олган кишисан”». 30  Кейин Исҳоқ улар учун зиёфат уюштирди ва улар еб-ичишди. 31  Улар эрта саҳар туриб, бир-бирларига қасам ичишди+. Сўнг Исҳоқ уларни кузатиб қўйди ва улар эсон-омон жўнаб кетишди. 32  Ўша куни Исҳоқнинг хизматкорлари: «Биз сув топдик!» — деган хабар келтиришди ва ўзлари қазиган қудуқ ҳақида айтиб беришди+. 33  Шунда Исҳоқ унга Шива* деб ном берди. Шунинг учун ҳозиргача бу шаҳар Бэршэва*+ деб аталади. 34  Эсов 40 ёшда бўлганида, хетий Бэрининг қизи Яҳудитни ҳамда хетий Элўннинг қизи Босиматни хотинликка олди+. 35  Уларнинг дастидан Исҳоқ билан Ривқо кўп азоб чекишди+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғингга».
Ёки «қучоқлаётганига».
Маъноси «жанжал».
Маъноси «туҳмат».
Маъноси «кенг жойлар».
Маъноси «онт» ёки «етти».
Маъноси «онт қудуғи» ёки «еттилар қудуғи».