Аюб 16:1–22

  • Аюб жавоб беради (1–22)

    • «Азобимга азоб қўшадиган юпатувчиларсиз!» (2)

    • Худо мени Ўз нишони қилиб қўйди (12)

16  Аюб жавобан шундай деди:   «Илгари ҳам бунақа нарсаларни эшитганман. Ҳаммангиз азобимга азоб қўшадиган юпатувчиларсиз!+   Қуруқ гапларнинг охири борми? Бундай жавоб беришга сени нима ундаяпти?   Мен ҳам сизларга ўхшаб гапира олардим. Менинг ўрнимда бўлганингизда,Бошимни чайқаб+,Сизларни танқид қила олардим.   Лекин мен сўзларим билан сизларга далда бериб,Тасалли бахш этувчи гапларим билан сизларни юпатган бўлардим+.   Гапирганим билан дардим енгиллашадими?+Гапирмай қўйсам-чи, дардим қанчага камаяди?   Бироқ энди Худо мени ҳолдан тойдирди+,Бутун хонадонимни* вайрон қилди.   Мени эса Сен ушлаб олдинг ва бошқалар бунга шоҳид бўлди,Қоқ суяк бўлиб қолганим менга қарши гувоҳлик берди.   Жаҳл устида У мени тилка-пора қилиб, менга қарши адоват сақлади+. Менга қарши тишларини ғижирлатди. Душманларим кўзлари билан тешиб юборай деб, менга тикилиб қарамоқда+. 10  Улар оғизларини менга қарши катта очиб+,Мазах қилганча менинг юзимга уришмоқда,Кўпчилик бўлиб йиғилиб, менга қарши чиқишмоқда+. 11  Тангри мени ёш болалар қўлига топширди,Ёвузлар қўлига мени улоқтирди+. 12  Тинчгина юрган эдим, аммо У мени чилпарчин қилди+,У гарданимдан ушлаб олиб, мени эзиб ташлади,Кейин эса мени Ўз нишони қилиб қўйди. 13  Камончилари мени ўраб олди+,Раҳм қилмай буйракларимни тилиб ташлади+,Ўт пуфагим ичидаги сафрони ерга тўкиб юборди. 14  Танамни деворни тешгандай тешиб ташламоқда,Жангчига ўхшаб устимга бостириб келмоқда. 15  Мен аза кийимини кийиб+,Қадр-қимматимни* ерга кўмиб ташладим+. 16  Йиғлагандан юзим қизариб кетди+,Қовоқларим қорайиб қолди. 17  Лекин зўравонликка қўл урмаганман,Ибодатим ҳам покдир. 18  Эй замин, қонимни яшира кўрма!+ Дод-фарёдим ўчмасин! 19  Мана, менинг гувоҳим самодадир,Мен учун шоҳидлик берадиган кўкдадир. 20  Дўстларим устимдан куляпти+,Мен эса кўз ёш тўкиб*, Тангрига умид қиляпман+. 21  Икки инсон ўртасида ажрим қилгандай,Қанийди кимдир мен билан Аллоҳ ўртасида ҳакамлик қилса+. 22  Умрим охирлаб боряпти,Мен борса келмас йўл билан кетаман+.

Изоҳлар

Ёки «Мен билан йиғилганларни».
Ёки «Кучимни». Сўзма-сўз «Шохимни».
Бошқа вариант «ухламай кўз тикиб».