Ёқубнинг мактуби 5:1–20

  • Бойлар учун огоҳлантириш (1–6)

  • Сабр-тоқат қилганларга Худо барака беради (7–11)

  • «“Ҳа” деган сўзингиз “ҳа” бўлсин» (12)

  • Одил кишининг илтижоси кучли таъсирга эга (13–18)

  • Гуноҳкорни хато йўлдан қайтариш (19, 20)

5  Энди бўлса, сиз, бойлар қулоқ солинглар: бошингизга тушадиган қайғудан йиғлаб, фарёд қилинглар+.  Бойлигингиз чириб, кийимингизни куя еб кетди+.  Олтину кумушингизни занг босди ва бу занг сизларга қарши гувоҳлик бериб, танангизни еб битиради. Тўплаган нарсаларингиз охирги кунларда олов каби бўлади+.  Мана, далаларингизда ҳосил йиққанларнинг тўланмаган ҳақи фарёд қилмоқда. Ёрдам сўраётган ўроқчиларнинг фиғони Қўшинлар Сарвари Яҳованинг* қулоғига етиб борди+.  Сизлар ер юзида дабдабали яшаб, айш-ишрат қилдингиз. Юракларингиз ёғ босгунча семириб, сўйилиш кунига тайёр бўлдингиз+.  Одил инсонни ҳукм қилиб, ўлдирдингизлар. У сизларга қарши чиқмайди деб ўйлаяпсизларми?  Биродарлар, Ҳазратимизнинг ҳозир бўлишига+ қадар чидаб туринглар. Ахир деҳқон ҳам ердан яхши ҳосил олиш учун кузги ва баҳорги ёмғирни сабр-тоқат билан кутади-ку+.  Шу сингари сизлар ҳам сабр-тоқат қилиб+, қалбларингизни мустаҳкамланглар, чунки Ҳазратимизнинг ҳозир бўлиш куни яқинлашиб қолди+.  Ҳукмга дучор бўлмаслик учун биродарлар, бир-бирингиздан нолиманглар+. Мана, Ҳукм қилувчи эшик олдида турибди. 10  Биродарлар, Яҳованинг* номидан гапирган пайғамбарлардан+ ўрнак олинглар. Улар қийинчиликларни бошдан кечириб+, сабр-тоқатли бўлишган+. 11  Сабр-бардош қилганларни биз бахтиёр деб атаймиз+. Сизлар Аюб пайғамбарнинг бардоши ҳақида эшитиб+, оқибатда Яҳова* унга қандай барака берганини кўргансизлар+. Зеро Яҳова* меҳр-шафқатли, раҳмдил Худо+. 12  Аввало биродарлар, осмон ҳаққи ҳам, ер ҳаққи ҳам, бошқа нарса ҳаққи ҳам қасам ичманглар. Ҳукмга дучор бўлмаслик учун «ҳа» деган сўзингиз «ҳа» бўлсин, «йўқ» деган сўзингиз «йўқ» бўлсин+. 13  Орангизда кимдир қийинчиликларга дуч келяптими? Ибодат қилсин+. Кимдир аъло кайфиятдами? Ҳамду сано куйласин+. 14  Орангизда кимдир касалми*? Унда жамоат оқсоқолларини+ чақирсин. Улар эса Яҳованинг* номидан бошига мой суртиб*+, у учун ибодат қилишсин. 15  Имон билан қилинган ибодат касалга* шифо беради ва Яҳова* уни оёққа турғизади. Агарда гуноҳ қилган бўлса, гуноҳи кечирилади. 16  Шундай экан, соғайиб кетиш учун бир-бирингиз олдида гуноҳларингизни очиқ тан олиб+, бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Одил кишининг илтижоси кучли таъсирга эга+. 17  Илёс пайғамбар ҳам биз каби инсон эди. Аммо у ёмғир ёғмасин дея астойдил ибодат қилганида, ўша юртга уч йилу олти ой ёмғир ёғмаган+. 18  У яна ибодат қилганида, осмондан ёмғир ёғиб, ер ҳосилини берган эди+. 19  Биродарларим, орангиздан бирон кимни ҳақиқат йўлидан оздиришса, бошқаси эса уни ҳақ йўлга қайтарса, 20  билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши+ унинг жонини асраб, кўп гуноҳларини қоплаган бўлади+.

Изоҳлар

Бу ерда Худонинг Каломини қўллаш назарда тутилган.
Яъни маънан касал.
Бошқа вариант «чарчаган кишига».