Асосий материалларга ўтиш

Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?

Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Худонинг Шоҳлиги барча инсоний ҳукуматларнинг ўрнини эгаллайди ва бутун ер юзи устидан бошқаради. (Дониёр 2:44; Ваҳий 16:14) Бу пайт келганида Худонинг Шоҳлиги...

  •   Барчамизга зиён келтираётган ёвуз ва худбин одамларни йўқ қилади. «Ёвузлар... ер юзидан қириб ташланади». (Ҳикматлар 2:22)

  •   Ҳамма жангларга чек қўяди. «[Худо] ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради» (Забур 46:9)

  •   Ер юзига фаровонлик ва хавфсизлик келтиради. «Уларнинг ҳар бири ўзининг токи ва анжир дарахти тагида ўтиради. Уларни ҳеч ким даҳшатга солмайди». (Михо 4:4)

  •   Ерни жаннатга айлантиради. «Саҳро ва қақраган ер қувонади, дашт-биёбон шодланиб, заъфарон каби гуллайди». (Ишаё 35:1)

  •   Ҳар бир инсонни мазмунли ва қизиқарли иш билан таъминлайди. Аллоҳ шундай демоқда: «Танлаганларим ўз қўллари меҳнатининг роҳатини кўради. Улар беҳудага меҳнат қилмайди». (Ишаё 65:21–23)

  •   Касалликларни бартараф этади. «Ҳеч ким: “Мен касалман”,— демайди». (Ишаё 33:24)

  •   Бизни қариликдан озод қилади. «Унинг танаси болалигидан ҳам ёшроқ бўлсин, ёшлик чоғидаги қуввати яна ўзига қайтсин». (Аюб 33:25)

  •   Ўлганларни ҳаётга қайтаради. «Мозорларда бўлган ҳамма унинг [Исонинг] овозини эшитиб чиқади». (Юҳанно 5:28, 29)