ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!
Сиёсий зўравонликлар. Муқаддас Китобда нима дейилган?
Давлат ходимларига нисбатан зўравон хатти-ҳаракатлар ривож олмоқда.
Нега сиёсий зўравонликлар шунчалик кўпайиб кетди? Улар қачондир тугайдими? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Сиёсий бўлинишлар юз бериши башорат қилинганди
Муқаддас Китобда биз яшаётган пайт, яъни «охирзамон» деб аталган даврда кўп одамлар зўравонликлару можароларга сабаб бўладиган хулқатворни намоён этиши башорат қилинган.
«Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар... ношукур, садоқатсиз,... муросасиз,... шафқатсиз,... сотқин, ўзбошимча, мағрур... бўладилар». (2 Тимўтийга 3:1–4)
Қолаверса, Муқаддас Китобда бизнинг давримизда одамлар ҳукуматга қарши исён кўтариши ва сиёсий тартибсизликлар бўлиши олдиндан айтилган. (Луқо 21:9) Аммо сиёсий зўравонликлар ва бўлинишлар абадий давом этмайди.
Сиёсий зўравонликларнинг охири
Муқаддас Китобда Худо инсоний ҳукуматларнинг ўрнига Ўзининг самовий Шоҳлигини ўрнатиши айтилган.
«Самодаги Худо... шоҳлик ўрнатади. [...] У барча бу шоҳликларни йўқ қилиб, ўзи абадий туради». (Дониёр 2:44)
Худонинг Шоҳлиги одамларни чинакамига бирлаштириб, бутун дунё бўйлаб тинчлик ўрнатади.
Унинг бошқарувчиси Исо Масиҳ «Тинчлик шаҳзодаси» деб аталиб, «тинчликнинг чеки... [бўлмаслигига]» ғамхўрлик қилади. (Ишаё 9:6, 7)
Бу Шоҳликнинг фуқаролари ҳозирнинг ўзидаёқ тинчликда яшашни ўрганяпти. Бунинг натижаси ҳақида Муқаддас Китобда қуйидагича айтилган: «Улар қиличларини омочга, найзаларини ўроққа айлантиради. Халқ халққа қарши қилич кўтармайди, улар жанг қилишни бошқа ўрганмайди». (Ишаё 2:3, 4)
Кўпроқ билиб олиш учун «Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?» номли мақолани ўқинг ва «Худонинг Шоҳлиги нима?» видеосини томоша қилинг.