Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

13- дарс

Динлар билан нима содир бўлади?

Динлар билан нима содир бўлади?

1. Ҳамма динлар яхшими?

Ҳамма динларда ҳам самимий инсонлар бор. Аллоҳ бундай одамларга эътибор қаратиб, уларга ғамхўрлик қиляпти. Аммо афсуски, дин номидан ёки диндор кишилар томонидан кўп ёвуз ишлар қилинмоқда. (2 Коринфликларга 4:3, 4; 11:13–15) Янгиликларга биноан, айрим дин раҳбарлари терроризм, геноцид ва урушларда қатнашганликда ҳамда болаларни зўрлаганликда айбланмоқда. Бу, Худога ишонувчи самимий инсонларни жудаям ташвишлантиради. Матто 24:3–5, 11, 12 ни ўқинг.

Ҳақ дин Тангрини шарафлайди, сохта дин эса Унга иснод келтиради. Сохта дин Худо ҳақида ва ўлганлар билан нима содир бўлиши тўғрисида Муқаддас Китобга асосланмаган ёлғон маълумот тарқатади. Лекин Яҳова одамлар У ҳақида ҳақиқатни билишларини истайди. Воиз 9:5, 10; 1 Тимўтийга 2:3–5 ни ўқинг.

2. Динлар билан нима содир бўлади?

Маълумки, Аллоҳни алдаб бўлмайди. Уни севамиз деб, аслида эса Шайтоннинг дунёсини севадиган инсонлар Унга маъқул келмайди. (Ёқуб 4:4) Муқаддас Китобда барча сохта динлар «Буюк Бобил» деб аталган. Чунки Нуҳ пайғамбар давридаги Тўфондан кейин, айнан шу қадимий шаҳарда сохта дин пайдо бўлган. Инсонларни алдаб, босим ўтказиб келаётган динни яқинда Худо йўқ қилади. Ваҳий 17:1, 2, 5, 16, 17; 18:8 ни ўқинг.

Аммо Яҳова сохта диндаги самимий кишиларни эсидан чиқаргани йўқ. У ҳақиқатни ўргатиш орқали бундай одамларни бирлаштирмоқда. Михо 4:2, 5 ни ўқинг.

3. Самимий инсонлар нима қилишлари керак?

Ҳақ дин одамларни бирлаштиради

Яҳова ҳақиқатни ва яхшиликни севувчи инсонларни қадрлайди. У бундай кишиларни сохта диндан чиқишга ундамоқда. Аллоҳни севувчи одамлар Унга маъқул келиш учун ҳаётига ўзгаришлар киритишга тайёр. Ваҳий 18:4 ни ўқинг.

Биринчи асрда самимий одамлар Исонинг ҳаворийларидан хушхабарни эшитганда, уни қувонч билан қабул қилишган. Улар Яҳованинг иродасига мувофиқ яшашни ўрганишгани туфайли ҳаёти мазмунга тўлиб, умидга эга бўлишган. Улар биз учун яхши ўрнакдир. Боиси улар хушхабарга қулоқ тутиб, ҳаётини Яҳовага бағишлашган. 1 Салоникаликларга 1:8, 9; 2:13 ни ўқинг.

Яҳова сохта диндан чиққанларнинг барчасини Ўз хизматчиларидан иборат оиласига таклиф қилмоқда. Агар сиз Аллоҳнинг самимий таклифини қабул қилсангиз, У билан дўстлашиб, янги оилага, яъни меҳрибон биродару опа-сингилларга ҳамда абадий яшаш умидига эга бўласиз. Марк 10:29, 30; 2 Коринфликларга 6:17, 18 ни ўқинг.

4. Қандай қилиб Худо одамзодга қувонч келтиради?

Сохта диннинг ҳукм қилинишига оз вақт қолди. Бу туфайли бутун дунё жабр-зулмдан озод қилинади. Сохта дин бошқа ҳеч қачон инсониятни алдаб, бир-биридан ажратмайди. Ҳамма якдиллик ила танҳо ҳақ Худога топинади. Ваҳий 18:20, 21; 21:3, 4 ни ўқинг.