Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4- БЎЛИМ

Исонинг Яҳудиядаги кейинги хизмати

«Ишчиларни юборсин деб, ҳосил эгасига илтижо қилинглар» (Луқо 10:2)

Исонинг Яҳудиядаги кейинги хизмати

УШБУ БЎЛИМДА

66- БОБ

Қуддусда Чайлалар байрамида

Нега тингловчилар Исони жин урибди, деган фикрга боришади?

67- БОБ

«Ҳеч ким, ҳеч қачон у каби гапирмаган»

Деярли барча дин раҳбарлари Исога қарши чиқади, аммо улардан бири унинг тарафини олади.

68- БОБ

Худонинг Ўғли — «дунёнинг нури»

Исо «ҳақиқат сизларни озод этади» деган. Нимадан?

69- БОБ

Уларнинг отаси Иброҳим пайғамбарми ёки Иблисми?

Исо Иброҳим пайғамбарнинг болаларини қандай аниқлаш мумкинлигини муҳокама қилаётиб, ўзининг Отаси кимлигини айтади.

70- БОБ

Исо туғма кўр кишини соғайтиради

Шогирдлар нега у киши кўр бўлиб туғилганини сўрашади. У гуноҳ қилгани учунми ёки ота-онасими? Исо уни соғайтирганида одамлар турлича муносабат билдиришади.

71- БОБ

Фарзийлар илгари кўр бўлган кишини сўроққа тутишади

Илгари кўр бўлган кишининг мантиқий далили фарзийларнинг жаҳлини чиқаради. Ота-онаси қўрққан нарса юз беради: фарзийлар уни ибодатхонадан ҳайдаб чиқаришади.

72- БОБ

Исо 70 та шогирдини ваъз қилишга юборади

Яҳудияда Исо 70 та шогирдини Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга жўнатади. Шогирдлар қаерда ваъз қилишади, ибодатхоналардами ёки одамларнинг уйларидами?

73- БОБ

Меҳрибон самариялик

Муҳим сабоқ бериш учун Исо меҳрибон самариялик ҳақидаги масалдан қандай фойдаланади?

74- БОБ

Меҳмондўстлик ва ибодат ҳақида сабоқлар

Исо Марта ва Марямникига меҳмонга келади. Хўш, у меҳмондўстлик ҳақида қандай сабоқ беради? Кейинроқ, Исо нима ҳақда ибодат қилиш кераклиги борасида ўргатади.

75- БОБ

Исо ҳақиқий бахт манбаини ошкор этади

Исо уни танқид қилганларга Аллоҳнинг қудрати тўғрисида ва Шоҳлиги уларга етиб келгани ҳақида айтади. Шунингдек, ҳақиқий бахт нимага боғлиқ эканини тушунтиради.

76- БОБ

Фарзийникида тушликда

Исо фарзийлару уламоларнинг юзига иккиюзламачи эканини айтади. Улар халққа қандай оғир юкларни ташлаб қўйишган?

77- БОБ

Исо бойлик борасида насиҳат беради

Исо катта омборлар қурган бой киши ҳақида масал келтиради. Бойлик ортидан қувиш хавфли эканини такрорлаб Исо қандай насиҳат беради?

78- БОБ

Ишончли бошқарувчи тайёр туриши керак

Исо шогирдларининг маънавий ҳолати учун қайғураётганини кўрсатади. Бошқарувчининг вазифаси нимадан иборат? Нега тайёр туриш ҳақидаги ундови жуда муҳим?

79- БОБ

Тавба қилмаган халқ нобуд бўлади

Исо тингловчилари тавба қилишмаса, нобуд бўлишларини айтади. Улар Исонинг огоҳлантиришига қулоқ солиб, Аллоҳ билан бўлган муносабати ҳақида фикр юритишадими?

80- БОБ

Яхши чўпон ва қўралар

Чўпон ва қўйлар ўртасидаги муносабат Исонинг шогирдларига бўлган муносабатини тасвирлайди. Улар унинг таълимотларини қабул қилиб орқасидан эргашадими?

81-БОБ

Қайси маънода Исо ва Ота бир?

Баъзилар Исони, ўзини Худо билан тенглаштирганликда айблашади. Уларнинг ноҳақ айбловини рад этиш учун Исо қандай далил келтиради?