Исо йўл, ҳақиқат ва ҳаёт

Бу китобда Исонинг ҳаётидаги ҳар бир ҳодиса ҳақида ўқишингиз мумкин. Улар Муқаддас Китобда ёзилган.

КИРИШ СЎЗИ

Йўл, ҳақиқат ва ҳаёт

Инжилда қаламга олинган Исонинг таълимотлари ва ишлари ҳаётингизни ўзгартириб юборишга қодир.

1- БОБ

Аллоҳдан келган иккита хабар

Фаришта Жаброил ишониш қийин бўлган хабарларни етказган.

2- БОБ

Туғилмасидан олдин Исога шараф кўрсатилади

Элисабет ва унинг қорнидаги боласи Исони қандай шарафлашади?

3- БОБ

Йўлни ҳозирлайдиган дунёга келади

Закариё мўъжизавий тарзда гапира бошлаганида муҳим бир башоратни айтади.

4- БОБ

Марям ҳомиладор, аммо турмушга чиқмаган

Марям, бошқа эркакдан эмас, муқаддас руҳ орқали ҳомиладор бўлганини тушунтирганида Юсуф унга ишонганми?

5- БОБ

Исо қаерда ва қачон туғилган?

Исо 25 декабрда (ёки 7 январда) туғилмаганини қаердан биламиз?

6- БОБ

Ваъда қилинган чақалоқ

Юсуф билан Марям Исони маъбадга олиб келишганида, иккита исроиллик кекса киши Исонинг келажаги ҳақида башорат қилади.

7- БОБ

Мунажжимлар Исонинг олдига келишади

Нега шарқда кўрган юлдуз уларни тўғридан-тўғри Исонинг олдига эмас, балки қотил подшоҳ Ҳироднинг олдига бошлаб борган?

8- БОБ

Золим ҳукмдордан қочиш

Масиҳга тааллуқли Муқаддас Китобдаги учта башорат Исо ҳаётининг илк йилларида амалга ошган.

9- БОБ

Исо Носирада улғаяди

Исонинг нечта ука ва сингиллари бор?

10- БОБ

Исонинг оиласи Қуддусга боради

Юсуф билан Марям Исони топа олмаганидан хавотирга тушишади, Исо эса ота-онаси уни қаердалигини билишмаганидан ҳайрон қолади.

11- БОБ

Яҳё йўл ҳозирлайди

Фарзийлар ва саддуқийлар ёнига келишганда Яҳё уларни ҳукм қилади. Нега?

12- БОБ

Исонинг сувга чўмиши

Гарчи Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган бўлса-да, нега Яҳёдан сувга чўмдиришни сўраган?

13- БОБ

Исо Масиҳнинг Шайтонга қарши туриши

Исо васвасага солиниши Шайтон ҳақида иккита асосий ҳақиқатни ошкор этмоқда.

14- БОБ

Исонинг илк шогирдлари

Исонинг илк олтита шогирдини у Масиҳ эканлигига нима ишонтирган?

15-БОБ

Исо Масиҳнинг илк мўъжизаси

Исо нима қилиши кераклигини унга онаси эмас, самовий Отаси кўрсатиши кераклигини яққол кўрсатди.

16- БОБ

Яҳовага хизмат қилишда кўрсатган ғайрати

Тавротга кўра, одамлар қурбонликка келтирадиган ҳайвонларни Қуддусда сотиб олиши мумкин эди. Унда нега Исо маъбаддаги савдогарлардан ғазабланган?

17- БОБ

Исо Никодимга таълим беради

«Қайтадан туғилиш» нимани англатади?

18- БОБ

Масиҳ ўсади, Яҳё пасаяди

Яҳёнинг шогирдлари рашк қилишяпти, у эса йўқ.

19- БОБ

Исо самариялик аёлга таълим беради

Исо ҳали ҳеч кимга айтмаган нарсани аёлга ошкор этади.

20- БОБ

Канах шаҳрида яратган иккинчи мўъжизаси

Тахминан 25 километр узоқдан Исо сарой амалдорининг ўғлини даволайди.

21- БОБ

Носирадаги ибодатхонада

Исо қандай сўзлар айтган эканки, ҳамшаҳарлари уни ўлдирмоқчи бўлишади?

22- БОБ

Исо тўртта шогирдини чақиради

У шогирдларини балиқчиликни ташлаб, одамларни овлашга таклиф қилади.

23- БОБ

Кафарнаҳумда кўрсатилган бошқа мўъжизалар

Исо одамларнинг ичидан жинларни ҳайдаётганда, у Худонинг Ўғли эканини бошқаларга айтишни уларга ман этган. Нега?

24- БОБ

Жалиладаги хизмат

Одамлар Исонинг олдига соғайиш учун келишади, аммо Исо хизматининг асосий мақсадини тушунтиради.

25- БОБ

Мохов кишига раҳмдиллик кўрсатилади

Исонинг оддий, лекин таъсирли сўзлари у соғайтирган кишилар ҳақида чиндан ҳам ғамхўрлик қилганини кўрсатяпти.

26- БОБ

«Гуноҳларингиз кечирилди»

Исо гуноҳ ва касалликлар ўртасида қандай боғлиқликни кўрсатган?

27- БОБ

Матто Исонинг шогирди бўлади

Нега Исо шаҳарда гуноҳкор деб танилган кишилар билан бирга овқатланган?

28- БОБ

Рўза тутиш ҳақида савол

Исо жавоб тариқасида шароб қуйиладиган мешни мисол қилиб келтиради.

29- БОБ

Шаббат кунида савоб ишлар қилиш

Нега яҳудийлар 38 йилдан бери касал бўлган инсонни соғайтиргани учун Исони таъқиб қилишади?

30- БОБ

Ўғилнинг Ота билан муносабатлари

Яҳудийлар Исо ўзини Аллоҳга тенглаштиряпти деб ўйлашади, аммо у Аллоҳ ундан юксакроқ эканини очиқ айтади.

31- БОБ

Шаббат кунида бошоқларни узиб ейиш

Нега Исо ўзини «Шаббат кунининг Хўжайини» деб атайди?

32- БОБ

Шаббат кунида нима қилиш мумкин?

Саддуқийлар ва фарзийлар бир-бирига қарши бўлишса-да, улар бир сабабга кўра бирлашишади.

33- БОБ

Ишаё пайғамбарнинг башорати амалга ошади

Нега Исо соғайтирган одамларга ўзи ва қилган ишлари ҳақида ҳеч кимга айтмасликни буюради?

34- БОБ

Ўн иккита ҳаворий танланади

Ҳаворийлар билан шогирдлар ўртасида қанақа фарқ бор?

35- БОБ

Машҳур Тоғдаги ваъз

Исонинг ваъзидаги асосий фикрларни батафсил билиб олинг.

36- БОБ

Юзбошининг кучли имони

Юзбошининг қайси сўзлари Исони лол қолдиради?

37- БОБ

Бева аёлнинг ўғли тирилади

Бу мўъжизани кўрган одамлар унинг асл маъносини тушунишади.

38- БОБ

Яҳёни қизиқтирган савол

Нега Яҳё Исодан у Масиҳми ёки йўқми деб сўраган? Яҳё шубҳаланганми?

39- БОБ

Бепарво авлоднинг ҳолига вой

Ҳукм кунида, Исо тез-тез тўхтаган Кафарнаҳумдан кўра, Садўмнинг аҳволи енгилроқ бўлишини айтган.

40- БОБ

Кечиримли бўлиш ҳақидаги сабоқ

Аввал ахлоқсиз ҳаёт кечирган аёлга гуноҳлари кечирилганини айтганда, Исо Аллоҳнинг қонуни бузиш мумкинлигини назарда тутганми?

41- БОБ

Мўъжизалар кимнинг кучи билан қилинган?

Исонинг укалари уни ақлдан озган деб ўйлашади.

42- БОБ

Исо фарзийларга таъна қилади

Юнус пайғамбарнинг аломати нимани англатади?

43- БОБ

Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги масаллар

Осмон Шоҳлиги билан боғлиқ турли қирраларни тушунтириш учун Исо саккизта масал келтиради.

44- БОБ

Исо кучли бўронни тинчлантиради

Исо шамол ва тўлқинларни тинчлантирганда, келажакда у ер юзи устидан ҳукмронлик қилганда қандай ҳаёт бўлишини кўрсатиб берди.

45- БОБ

Унга ҳатто жинлар ҳам бўйсунишади

Одамнинг ичига бир нечта жинга кириб олиши мумкинми?

46- БОБ

Исонинг кийимига қўл теккизиб соғайган аёл

Исо ҳаяжонга солувчи вазиятда кучини ва ҳамдардлигини кўрсатади.

47- БОБ

Кўз ёшлари қувончга айланади

Исо ўлган қизчани ухлаб ётибди деганида одамлар унинг устидан кулишади. Исо бошқалар билмаган нимадан хабардор эди?

48- БОБ

Мўъжизалар яратса-да, ҳатто Носирада ҳам рад этилади

Носирадаги одамлар Исони таълимотлари ёки мўъжизалари учун эмас, бошқа сабаб туфайли рад этишади.

49- БОБ

Жалилада ваъз қилади ва ҳаворийларга таълим беради

«Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди» дегани нимани англатади?

50- БОБ

Таъқибларга қарамай ваъз қилишга тайёргарлик

Ҳаворийлар ўлимдан қўрқмаса, унда нега Исо улар таъқибларга дуч келишганда қочишлари кераклигини айтади?

51- БОБ

Туғилган кунда қотиллик содир этилади

Ҳирод Саломиянинг рақсига маҳлиё бўлиб, айтган тилагини бажаришга сўз беради. Унинг қандай тилаги бор экан?

52- БОБ

Исо нон ва балиқ билан мингларча одамни тўйдиради

Исонинг бу мўъжизаси муҳим бўлгани учун Инжилдаги тўртта баёнотга ҳам киритилган.

53- БОБ

Табиат кучларини бошқаришга қодир ҳукмдор

Исо сув устида юрганидан ва шамолни тинчлантирганидан ҳаворийлар нимани билиб олишади?

54- БОБ

Исо — «ҳаёт нони»

Одамлар унинг ёнига келиш учун анча йўл босганига қарамай, нега Исо уларни койиб беради?

55- БОБ

Исонинг сўзлари кўпчиликни саросимага солади

Исонинг шогирдлари унинг сўзларидан саросимага тушиб, аксарияти уни тарк этади.

56- БОБ

Инсонни нима ҳаром қилади?

Оғиздан чиқадиган нарсами ёки оғизга кирадиган нарсами?

57- БОБ

Исо қизчага ва кар одамга шифо беради

Исо ўзга халқларни «кучуклар» деб атаганида, нега аёл хафа бўлмайди?

58- БОБ

Халойиқни тўйдиради ва хамиртуруш ҳақида огоҳлантиради

Ниҳоят, шогирдлар Исо қанақа хамиртуруш ҳақида айтганини англашади.

59- БОБ

Инсон Ўғли ким?

Осмон Шоҳлигининг калитлари қандай? Ким уларни қўллайди ва қандай қилиб?

60- БОБ

Масиҳ улуғвор қиёфада кўринади

Қиёфанинг ўзгариши нима бўлган? Бу нимани англатарди?

61- БОБ

Жинга чалинган бола соғаяди

Исонинг айтишича, бола соғаймаганининг сабаби имоннинг сустлигида. Лекин кимнинг имони суст бўлган? Боланингми, отасинингми ёки шогирдларнингми?

62- БОБ

Камтарин бўлиш сабоғи

Ёши катта кишилар жажжи боладан муҳим бир нарсага ўрганишади.

63- БОБ

Исонинг муҳим насиҳатлари

Исо имондошлар орасидаги тушунмовчиликларни ҳал қилиш учун қўйиладиган учта қадамни ёритиб беради.

64- БОБ

Кечиримли бўлиш муҳим

Исо шафқатсиз қул ҳақидаги масални қўллаб, бошқаларни чин юракдан кечириш истагимиз Аллоҳ учун муҳимлигини кўрсатади.

65- БОБ

Исо Қуддусга кетаётганда таълим беради

Исо қисқача учта суҳбатда унинг орқасидан эргашишга халақит берадиган фикрлаш тарзини ошкор этади.

66- БОБ

Қуддусда Чайлалар байрамида

Нега тингловчилар Исони жин урибди, деган фикрга боришади?

67- БОБ

«Ҳеч ким, ҳеч қачон у каби гапирмаган»

Деярли барча дин раҳбарлари Исога қарши чиқади, аммо улардан бири унинг тарафини олади.

68- БОБ

Худонинг Ўғли — «дунёнинг нури»

Исо «ҳақиқат сизларни озод этади» деган. Нимадан?

69- БОБ

Уларнинг отаси Иброҳим пайғамбарми ёки Иблисми?

Исо Иброҳим пайғамбарнинг болаларини қандай аниқлаш мумкинлигини муҳокама қилаётиб, ўзининг Отаси кимлигини айтади.

70- БОБ

Исо туғма кўр кишини соғайтиради

Шогирдлар нега у киши кўр бўлиб туғилганини сўрашади. У гуноҳ қилгани учунми ёки ота-онасими? Исо уни соғайтирганида одамлар турлича муносабат билдиришади.

71- БОБ

Фарзийлар илгари кўр бўлган кишини сўроққа тутишади

Илгари кўр бўлган кишининг мантиқий далили фарзийларнинг жаҳлини чиқаради. Ота-онаси қўрққан нарса юз беради: фарзийлар уни ибодатхонадан ҳайдаб чиқаришади.

72- БОБ

Исо 70 та шогирдини ваъз қилишга юборади

Яҳудияда Исо 70 та шогирдини Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга жўнатади. Шогирдлар қаерда ваъз қилишади, ибодатхоналардами ёки одамларнинг уйларидами?

73- БОБ

Меҳрибон самариялик

Муҳим сабоқ бериш учун Исо меҳрибон самариялик ҳақидаги масалдан қандай фойдаланади?

74- БОБ

Меҳмондўстлик ва ибодат ҳақида сабоқлар

Исо Марта ва Марямникига меҳмонга келади. Хўш, у меҳмондўстлик ҳақида қандай сабоқ беради? Кейинроқ, Исо нима ҳақда ибодат қилиш кераклиги борасида ўргатади.

75- БОБ

Исо ҳақиқий бахт манбаини ошкор этади

Исо уни танқид қилганларга Аллоҳнинг қудрати тўғрисида ва Шоҳлиги уларга етиб келгани ҳақида айтади. Шунингдек, ҳақиқий бахт нимага боғлиқ эканини тушунтиради.

76- БОБ

Фарзийникида тушликда

Исо фарзийлару уламоларнинг юзига иккиюзламачи эканини айтади. Улар халққа қандай оғир юкларни ташлаб қўйишган?

77- БОБ

Исо бойлик борасида насиҳат беради

Исо катта омборлар қурган бой киши ҳақида масал келтиради. Бойлик ортидан қувиш хавфли эканини такрорлаб Исо қандай насиҳат беради?

78- БОБ

Ишончли бошқарувчи тайёр туриши керак

Исо шогирдларининг маънавий ҳолати учун қайғураётганини кўрсатади. Бошқарувчининг вазифаси нимадан иборат? Нега тайёр туриш ҳақидаги ундови жуда муҳим?

79- БОБ

Тавба қилмаган халқ нобуд бўлади

Исо тингловчилари тавба қилишмаса, нобуд бўлишларини айтади. Улар Исонинг огоҳлантиришига қулоқ солиб, Аллоҳ билан бўлган муносабати ҳақида фикр юритишадими?

80- БОБ

Яхши чўпон ва қўралар

Чўпон ва қўйлар ўртасидаги муносабат Исонинг шогирдларига бўлган муносабатини тасвирлайди. Улар унинг таълимотларини қабул қилиб орқасидан эргашадими?

81-БОБ

Қайси маънода Исо ва Ота бир?

Баъзилар Исони, ўзини Худо билан тенглаштирганликда айблашади. Уларнинг ноҳақ айбловини рад этиш учун Исо қандай далил келтиради?

82- БОБ

Исонинг Переядаги хизмати

Исо нажот топиш учун нима қилиш кераклигини тингловчиларига тушунтиради. Ўша пайтда унинг насиҳати муҳим аҳамиятга эга эди. Ҳозир-чи?

83- БОБ

Аллоҳ зиёфатга кимларни таклиф қилади?

Исо фарзийникида меҳмон бўлганда катта зиёфат тўғрисида масал келтиради. Аллоҳнинг барча хизматчилари ундан муҳим сабоқ олишлари мумкин. Бу қандай сабоқ экан?

84- БОБ

Масиҳнинг шогирди бўлиш масъулияти

Исонинг шогирди бўлиш катта масъулиятдир. Исо бу нимани ўз ичига олишини аниқ тушунтиради. Баъзи издошлари унинг гапига ҳайрон қолгандир.

85- БОБ

Тавба қилган гуноҳкор учун хурсандчилик

Фарзийлару уламолар Исони оддий инсонлар билан мулоқот қилгани учун танқид қилишади. Жавобан Исо Аллоҳнинг гуноҳкорларга бўлган муносабати борасида масаллар келтиради.

86- БОБ

Йўқолган ўғилнинг қайтиши

Исонинг дарбадар ўғил ҳақидаги масалидан қандай сабоқ олишимиз мумкин?

87- БОБ

Узоқни кўриб, донолик билан йўл тутинг

Исо айёр ва адолатсиз бошқарувчи ҳақидаги масал орқали муҳим ҳақиқатни очиб беради.

88- БОБ

Бой киши билан Лазарнинг ўрни алмашади

Исонинг масалани тушуниш учун иккита бош қаҳрамон кимларни билдиришини аниқлаш керак.

89- БОБ

Яҳудияга бораётиб, Переяда таълим беради

Бизга қарши қайта-қайта гуноҳ қилганларни кечиришга қайси фазилат ёрдам бериши мумкинлигини Исо таъкидлаб ўтади.

90- БОБ

«Тирилиш ва ҳаёт»

Исо: «Менга ишонган ҳар қандай киши ҳеч қачон ўлмайди»,— деганда нимани назарда тутган?

91- БОБ

Лазар тирилди

Қайси иккита сабабга кўра, ҳатто Исога қарши чиққанлар ҳам у яратган мўъжизани рад эта олишмайди?

92- БОБ

Битта мохов миннатдорчилик билдиради

Мохов касаллигидан соғайган киши Исодан ташқари яна кимга миннатдорчилик билдиради?

93- БОБ

Инсон Ўғли «ошкор бўлади

Қайси маънода Масиҳнинг ҳозир бўлиши чақмоқдай бўлади?

94- БОБ

Ибодат ва камтарликнинг муҳимлиги

Бева аёл ва адолатсиз қози ҳақида масал келтириб, Исо муайян фазилатнинг муҳимлигини таъкидлайди.

95- БОБ

Ажралиш ва болаларни севиш борасидаги насиҳатлар

Исонинг болаларга бўлган муносабати шогирдларникидан нимаси билан фарқ қилади?

96- БОБ

Исонинг бой йигитга берган жавоби

Нега Исо: «Бой кишининг Худонинг Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқ»,—деб айтган?

97- БОБ

Узумзордаги мардикорлар ҳақидаги масал

Қайси маънода биринчилар охирги, охиргилар биринчи бўлади?

98- БОБ

Ҳаворийлар яна мансабга интилишади

Ёқуб ва Юҳанно Шоҳликда ўзгача ўрин эгаллашни исташади. Лекин бу фақат уларнинг истаги эмас.

99- БОБ

Исо кўр кишиларни соғайтиради ва Заккайга ёрдам беради

Исо Ерихо яқинида кўзи ожиз кишини соғайтиргани ҳақидаги ҳикояда зиддият бордай туюлиши мумкин. Лекин нима асосида бу ҳикояни уйғун деса бўлади?

100- БОБ

Ўн мина ҳақидаги масал

Исонинг: «Кимда бор бўлса, унга кўпроқ берилади. Кимда йўқ бўлса, қўлида бори ҳам тортиб олинади»,— деган сўзлари нимани англатади?

101- БОБ

Байтанияда Симуннинг уйида кечки овқат

Лазарнинг синглиси Марям бошқаларда норозилик уйғотадиган бир иш қилади. Исо унинг тарафини олади.

102- БОБ

Шоҳ Қуддусга хўтикда кириб келади

У беш юз йил олдин айтилган башоратни амалга оширади.

103- БОБ

Исо маъбадни яна тозалайди

Бир қарашда Қуддусдаги сотувчилар олди-сотди билан қонуний равишда шуғулланаётгандай туюлади. Унда нега Исо уларни «қароқчилар» деб атайди?

104- БОБ

Аллоҳнинг овозини эшитгач яҳудийлар унга ишонишадими?

Исога ишониш билан буни ишларда намоён этишнинг қандай фарқи бор?

105- БОБ

Анжир дарахти мисолида имон ҳақида сабоқ беради

Исо шогирдларига имон қанчалик кучли бўлишини ва нега Аллоҳ Исроил халқини рад этаётганини тушунтиради.

106-БОБ

Узумзор тўғрисида иккита масал

Ўғилларидан узумзорда ишлашни сўраган киши ва узумзорини ёвуз боғбонларга ижарага берган киши тўғрисидаги масалларнинг маъносини билиб олинг.

107- БОБ

Шоҳ одамларни никоҳ тўйига таклиф этади

Исонинг масали башоратдир.

108- БОБ

Исони тузоққа илинтириш режаси пучга чиқади

Исо шундай гапирадики, аввал фарзийлар, кейин саддуқийлар ва охири унга қарши бирлашган душманларининг ҳаммаси жим бўлиб қолади.

109- БОБ

Исо дин раҳбарларини фош этади

Нега Исо ҳар бир одам ўзи билгандай Худога топина олмаслигини кўрсатади?

110- БОБ

Исонинг маъбаддаги сўнгги куни

У камбағал бевани мисол қилиб келтириб таъсирли сабоқ беради.

111- БОБ

Ҳаворийлар белги ҳақида сўрашади

Унинг башорати илк бор биринчи асрда амалга ошади. Кейинчалик у кенгроқ миқёсда амалга ошадими?

112- БОБ

Қизлар ҳақидаги масал ҳушёрликка ўргатади

Исо бу масали билан шогирдларининг ярми ақлли, ярми ақлсиз демоқчи бўлганми?

113- БОБ

Талантлар ҳақидаги масал тиришқоқ бўлишга ўргатади

Исонинг масалида «кимда бор бўлса, унга яна берилади», деган сўзлар тушунтирилади.

114- БОБ

Масиҳ келганида «қўй ва эчкиларни» ҳукм қилади

Исо қойилмақом масал келтириб, одамлар нима асосида ҳукм этилишини тушунтиради. Ҳукм оқибатлари ўзгармас бўлади.

115- БОБ

Фисиҳ байрамини сўнгги марта нишонлаш арафасида

Нега дин раҳбарлари Яҳудо Исони тутиб бериши учун айнан 30 кумуш танга тўлашга рози бўлишгани диққатга сазовор?

116- БОБ

Исо ҳаворийларининг оёқларини ювади

У хизматкор қиладиган ишни бажариб, ҳаворийларни ҳайрон қолдиради.

117- БОБ

Қутлуғ Кечлик маросими

Исо унинг издошлари ҳар йили 14 нисон куни нишонлаши керак бўлган хотирлаш маросимини киритади.

118- БОБ

Ким буюк экани тўғрисида баҳс

Исо ўша кеча кўрсатган ўрнакни ҳаворийлар унутишди.

119- БОБ

Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт

Исо Худога қандай яқинлашиш мумкинлиги ҳақида муҳим ҳақиқатни очиб беради.

120- БОБ

Шогирдлар ҳосил келтириб, Исонинг дўстлари бўлишади

Қай йўсин Исонинг шогирдлари ҳосил келтиришади?

121- БОБ

«Дадил бўлинг! Мен дунёни енгдим»

Дунё Исони қатл қилган бўлса, у қанақасига дунёни енгган?

122- БОБ

Исонинг болохонадаги сўнгги ибодати

Исо инсониятга нажот келтиришдан кўра муҳимроқ ишни амалга оширганини тушунтиради.

123- БОБ

Қаттиқ изтиробга тушганда ибодат қилади

Нега Исо: «Бу косани мендан узоқлаштир»,— деб ибодат қилади? У ўлиб, тўлов беришдан бош тортяптими?

124- БОБ

Яҳудо Исони душман қўлига топширади

Яҳудо Ишқариёт ҳатто ярим кечаси Исони қидириб топади.

125- БОБ

Ҳананнинг, кейин Каяфанинг ҳузурида

Исо адолатсиз ҳукм қилинади.

126- БОБ

Бутрус Исодан тонади

Қандай қилиб Бутрусдай имонли ва садоқатли инсон Исодан шунчалик тез юз ўгириши мумкин?

127- БОБ

Олий Кенгаш, сўнг Пилат ҳузурида

Яҳудий дин раҳбарларининг асл нияти юзага чиқади.

128- БОБ

Пилат ва Ҳирод Исодан айб топишмайди

Нега Пилат Исони Ҳироднинг олдига жўнатади? Исони ҳукм қилишга Пилатнинг ҳаққи йўқми?

129- БОБ

Пилат: «Ана, у одам!» — дейди

Исо ўзини қандай тутгани ҳатто Пилатнинг эътиборидан четда қолмайди.

130- БОБ

Исо қатл қилиниш учун топширилади

Нега Исо йиғлаётган аёлларга у учун эмас, ўзлари ва болалари учун йиғлашни айтади?

131- БОБ

Беайб Шоҳ устунда азоб чекади

Исонинг қатл қилинган қароқчилардан бирига берган ваъдаси келажакка тегишли.

132- БОБ

«Чиндан ҳам бу киши Худонинг Ўғли бўлган экан»

Мўъжизалар, яъни куппа-кундузи зулмат, қаттиқ зилзила, маъбаддаги парда йиртилгани, буларнинг баридан хулоса бир.

133- БОБ

Исони дафн қилишади

Нега Исони қуёш ботмасдан дафн қилишга шошилишади?

134- БОБ

Исо тирик!

Тирилгач Исо биринчи бўлиб ҳаворийларга эмас, аёл шогирдларига кўринади.

135- БОБ

Тирилган Исо кўпларга зоҳир бўлади

Исо шогирдларини тирилганига қандай ишонтиради?

136- БОБ

Жалила соҳилида

Бутрус Исони яхши кўришини қандай исботлай олади? Бу унга уч маротаба эслатилади.

137- БОБ

Исони юзлаб инсонлар кўради

Тирилгач ва осмонга кўтарилишдан олдин, Исо шогирдларига нима берилишини ва улар ундан қандай фойдаланишлари кераклигини қайта-қайта такрорлайди.

138- БОБ

Масиҳ Худонинг ўнг томонида

Душманларига қарши чиқиш вақти келгунига қадар Исо нималар билан банд бўлган?

139- БОБ

Жаннатни ўрнатади ва топшириғини якунлайди

Шоҳликни Аллоҳга, яъни Отасига топширишдан аввал Исо анча нарсаларни амалга ошириши кутилади.

Исо пайғамбар каби...

Исо ҳаёти давомида саккизта фазилатни намоён этиб келган.

Оятлар кўрсаткичи

Инжилдаги оятлар ушбу китобнинг қайси бобида муҳокама қилинганини топиш учун оятлар кўрсаткичидан фойдаланинг

Масаллар (мисоллар) кўрсаткичи

Исо айтган масаллар ёритиб берилган бобларни китобдан топинг.

Масиҳга оид айрим башоратлар

Исонинг ҳаётидаги воқеаларни у Масиҳ бўлганини тасдиқлайдиган башоратлар билан солиштиринг. Ушбу башоратлар кўриб чиқиладиган бобларга диққат қаратинг.

Исо яшаган ва таълим берган жойлар

Бу харитада Исо хизмат қилиб юрган жойлар кўрсатилган.