Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавсия

Тавсия

Имондошларнинг таржимаи ҳолини ўқиш сизга ёқадими?

Ҳар куни эрталаб битта таржимаи ҳолни ўқийдиган бир жуфтлик шундай деди: «Бундай мақолаларни ўқиш жуда далдали! Улар биз ҳам турли вазиятларда содиқ бўлиб қолишимиз мумкинлигини эслатади». Яна бир опамиз қуйидагича ёзди: «Бу таржимаи ҳоллар тасалли бериб, ҳаракатга ундайди ва қалбга таъсир қилади. Имондошларимизнинг ҳаёти мазмунга бой. Уларнинг ҳикоялари хизматда кўпроқ қилишга чорлаб, болаларимга ҳам тўла вақтли хизматни танлашга ёрдам беришга ҳисса қўшяпти».

Таржимаи ҳоллар сизни ҳам Яҳовага кўпроқ хизмат қилишга, камчиликларни яхшилашга ва шиддатли қийинчиликларни қувонч ила енгишга кўмаклашиши мумкин. Бу мақолаларни қаердан топа оласиз?

  • «Онлайн кутубхона», «Электрон кутубхона» ёки jw.org сайтида таржимаи ҳолларни изланг.