Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг-чи:

Ўсмир болаларини Яҳовага хизмат қилишга ўргатиш учун ота-оналар нима қилишлари муҳим?

Ота-оналар фарзандларини севишлари ва камтарин бўлишда ўрнак кўрсатишлари керак. Шунингдек, улар фаҳм-фаросатли бўлиб, ўсмир фарзандларини тушунишга ҳаракат қилишлари муҳим. (15.11.; 9–11- саҳ.)

Ерихо шаҳри қисқа вақт ичида босиб олинганининг қандай далили мавжуд?

Қуршов қанча вақт давом этишидан қатъи назар, ғалаба қозонган тараф шаҳардаги барча бойликни, жумладан омборлардаги ҳамма озиқ-овқатни олиб кетарди. Лекин Ерихо шаҳрининг харобалари ичида археологлар кўпгина миқдорда озиқ-овқат захираларини топиб олишди. Демак, шу қадар кўп дон топилгани, исроилликлар Ерихони айнан Муқаддас Китобда ёзилганидай қисқа вақт ичида босиб олишганининг далилидир. (15.11.; 13- саҳ.)

«Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўрилган нашрида Худонинг исми яна қайси 6 та жойда учрайди ва нима учун?

Аллоҳнинг исми яна бешта оятда, 1 Шоҳлар 2:25; 6:3; 10:26; 23:14, 16 да тикланди. Боиси, Ўлик денгиз ўрама битикларида ушбу оятларда «Яҳова» исми мавжуд. Бу битиклар ибронийча Масорет матнига қараганда, 1 000 дан зиёд йил аввалроқ мавжуд бўлиб, қайта кўрилган нашрни тайёрлашда улардан фойдаланилган. Шунингдек, бошқа қадимги қўлёзмаларни тадқиқ қилиш натижасида Ҳакамлар 19:18 да ҳам Худонинг исми тикланди. (15.12.; 10- саҳ.)

Гапиришдан олдин нималарни инобатга олишимиз лозим?

Тилдан тўғри фойдаланмоқчи бўлсак, 1) қачон (Воиз 3:7); 2) нима ҳақда (Ҳик. 12:18) ва 3) қандай оҳангда гапириш кераклигини ёдда сақлашимиз зарур. (Ҳик. 25:15) (15.12.; 19–22- саҳ.)

Қутлуғ Кечликда рамзлардан қабул қиладиганларга қандай муносабатда бўлишимиз даркор?

Масиҳийлар Қутлуғ Кечликда рамзлардан қабул қиладиганларни юксалтиришмайди. Агар масиҳий чиндан ҳам мойланган бўлса, у бошқалардан ўзгача муносабатни кутмайди ва мойланган эканини овоза қилмайди. (Мат. 23:8–12) (16.1.; 24- саҳ.)

Масъулиятли биродарлар ва уларнинг рафиқаларига «одобсизлик қилмайдиган» севгини қандай намоён эта оламиз?

Биз бундай биродарларга ва уларнинг рафиқаларига машҳур инсонларга каби муносабатда бўлмаймиз, уларни рухсатсиз расмга олмаймиз ва дастхат қўйишларини ҳам сўрамаймиз. Қолаверса, бошқаларни итариб, улар билан расмга тушмасам бўлмайди, деб ўзимизникида туриб олмаймиз. (16.1.; 27- саҳ.)

Иброҳим Аллоҳнинг дўсти бўлганидан нимани ўрганишимиз мумкин?

Иброҳим Яҳова ҳақида Сомдан ўргангани эҳтимолдан йироқ эмас. Бунинг устига, Иброҳим, унинг ўзи ва оиласи билан Аллоҳ қандай йўл тутганидан сабоқлар олган. Биз ҳам шундай қилсак бўлади. (16.2.; 9–10- саҳ.)

Жамоатимизга қандай ёрдам кўрсата оламиз?

Ҳозирги шароитларимиздан унумли фойдаланган ҳолда жамоатимиздагиларни «хушхабарни ваъз этиш билан машғул» бўлишга ундаб, уларга амалий ёрдам бериб, турмуш ташвишлари билан овора бўлганларга тасалли бахш этиб кўмаклаша оламиз. (16.3.; 24–25- саҳ.)

Қанча вақт мобайнида Худонинг халқи Буюк Бобил асирлигида бўлган?

Бу рамзий асирлик милодий 2 асрдан бошлаб 1919 йилгача давом этган. (16.3.; 29–31- саҳ.)

Шайтон Исони васвасага солганида, том маънода уни маъбадга олиб борганми?

Бу ҳақда аниқ айта олмаймиз. Матто 4:5 ва Луқо 4:9 даги сўзлардан Исо маъбаднинг устига «олиб кетилганини» шунчаки тасаввур қилган ёки том маънода маъбад атрофидаги деворнинг устида турган, деб тахмин қилса бўлади. (16.3.; 31–32- саҳ.)

Қайси маънода хизматимиз шудринг сингаридир?

Шудринг аста-секин ҳосил бўлади. У тетиклик манбаи ва ҳаётбахшдир. Шудринг Яҳованинг баракасидир. (Закр. 8:12) Худонинг хизматчилари қилаётган жамики ҳаракатлари ҳам унга ўхшайди. (16.4.; 4- саҳ.)