Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Котиблик асбобларини тақиб олган киши қутқариладиганларга белги қўядиган Исо Масиҳни тасвирлайди

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Ҳизқиёнинг ваҳийсидаги котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса ва қўлида ҳалокатли қуроллари бор олти киши кимларни тасвирлайди?

Улар Қуддуснинг вайрон қилинишида ҳамда Армагеддонда Шайтоннинг ёвуз дунёсига чек қўйилишида қатнашадиган самовий кучларни тасвирлашади. Нега бу ўзгартирилган тушунча асосли, деб айта оламиз?

Мил. авв. 607 йилдан олдин, ҳали Қуддус вайрон қилинмаганида, бу шаҳарда нималар юз бериши борасида Ҳизқиёга Яҳовадан ваҳий келади. Мазкур ваҳийда Ҳизқиё Қуддусда қилинаётган кўплаб жирканч ишларни ўз кўзлари билан кўради. Шунингдек, у ҳар бирининг қўлида ҳалокатли қуроли бор олтита кишини ҳамда «зиғир толасидан тўқилган либос кийган» ва «котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса»ни кўради. (Ҳиз. 8:6–12; 9:2, 3) Бу кишига шундай топшириқ берилганди: «Бориб шаҳарнинг ҳамма жойини айланиб чиқ. Шаҳарда қилинаётган жирканч ишлардан сиқилиб, зорланган кишиларнинг пешанасига белги қўй». Кейин Эгамиз, қўлида ҳалокатли қуроллари бор олти кишига белги қўйилмаган ҳамма одамларни ўлдиришни айтади. (Ҳиз. 9:4–7) Бу ваҳий бизни нимага ўргатяпти ва котиблик асбобларини тақиб олган киши ким?

Бу башорат мил. авв. 612 йилда берилганди ва илк бор 5 йилдан кейин, яъни Қуддус Бобил қўшини томонидан вайрон қилинганида амалга ошганди. Бутпараст бобилликларга Қуддусни вайрон қилишга йўл қўйилганди ва шу йўсин улар Яҳованинг ҳукмини ижро этишганди. (Ерм. 25:9, 15–18) Ўшанда Яҳова улардан фойдаланиб, муртад халқини жазолаганди. Лекин Қуддуснинг вайрон қилиниши ҳамма учун ҳам ўлимни англатмасди. Зеро, ўшанда одил кишилар йўқ қилинмади. Аксинча, Яҳова шаҳарда қилинаётган ўтакетган жирканч ишлардан азобланиб юрган яҳудийларни қутқариш учун севги ила чора кўрди.

Ҳизқиё на белги қўйишда, на Қуддусни вайрон қилишда шахсан ўзи қатнашган. Ҳукмни ижро этишга фаришталар масъул қилиб тайинланган эди. Шундай экан, бу башорат бизга осмонда нималар содир бўлаётганини кўришга имкон беряпти. Яҳованинг буйруғига биноан, фаришталар ёвузларни йўқ қилишни ташкиллаштириб, солиҳлар чиндан ҳам қутқарилганига ишонч ҳосил қилишлари керак эди. *

Илгари адабиётларимизда котиблик асбобларини тақиб олган киши бугунги кунда мойланганларнинг қолган қисмини тасвирлайди, деб тушунтириларди. Шунингдек, одам хушхабарни қабул қилганида, унга қутқарилишини билдирадиган белги қўйилади, деб ҳисоблардик. Лекин охирги йилларда бу башоратнинг талқинига ўзгартириш киритиш кераклигини тушундик. Матто 25:31–33 да ёзилганидек, айнан Исо одамларни ҳукм қилади. Буни у буюк қайғу пайтида амалга ошириб, қўйларни, яъни қутқариладиган одамларни эчкилардан, яъни йўқ қилинадиган одамлардан ажратади.

Ушбу ўзгартирилган талқинга асосланиб, Ҳизқиёнинг ваҳийсидан қандай сабоқлар олишимиз мумкин? Келинг, улардан бештасини кўриб чиқайлик.

  1. Қуддус вайрон қилинишидан олдин, Еремиё ва Ишаё каби, Ҳизқиё ҳам одамларни шаҳар билан нима юз бериши ҳақида огоҳлантириб юрган. Бугунги кунда Яҳова мойланганларнинг кичкина гуруҳи ёрдамида халқини маънавий озуқа билан таъминлаяпти ва одамларни буюк қайғу ҳақида олдиндан огоҳлантиряпти. Натижада, Худонинг бутун халқи, чунончи, Масиҳнинг уйидагилари, бу огоҳлантириш ишида қатнашяпти. (Мат. 24:45–47)

  2. Ҳизқиё сингари, Худонинг бугунги хизматчилари ҳам қутқарилиши керак бўлган одамларга белги қўйишмайди. Улар Яҳованинг хабарини эълон қилишяпти ва шу тарзда фаришталар кўмаги билан ваъзгўйлик ишини амалга оширишяпти. (Ваҳ. 14:6)

  3. Ҳизқиёнинг даврида ҳеч бир инсоннинг пешанасига том маънода белги қўйилмаган ва бугунги кунда ҳам шундайдир. Қизиқ, унда мажозий маънодаги белги қўйилиши учун, одамлар нима қилишлари керак? Улар хушхабарни қабул қилишлари, масиҳийларга хос фазилатларни намоён этишлари, ўзларини Яҳовага бағишлашлари ва Масиҳнинг биродарларини қўллаб-қувватлашлари лозим. (Мат. 25:35–40) Бундай йўл тутганларнинг пешанасига яқинлашаётган буюк қайғу пайтида белги қўйилади.

  4. Котиблик асбобларини тақиб олган киши қутқариладиганларга белги қўядиган Исо Масиҳни тасвирлайди. Қўйлар деб ажратиб олинганларнинг, яъни буюк оломонга тегишли бўлганларнинг пешанасига ҳукм кунида белги қўйилади. Шунда улар ер юзида абадий яшаш имкониятини қўлга киритишади. (Мат. 25:34, 46) *

  5. Қўлида ҳалокатли қуроли бор олти киши бугунги кунда Исонинг бошчилигидаги самовий қўшинларни тасвирлайди. Яқинда улар халқларни ва барча ёвузликни йўқ қилишади. (Ҳиз. 9:2, 6, 7; Ваҳ. 19:11–21)

Ушбу ваҳийдан ўрганган қимматли сабоқлар туфайли Яҳова одилларни ёвузлар билан бирга йўқ қилмаслигига бўлган ишончимиз мустаҳкамланди. (2 Бутр. 2:9; 3:9) Шунингдек, бу ўрнаклар бизга бугунги кунда ваъз қилиш қанчалик муҳим эканини эслатди. Ҳа, охират келишидан олдин ҳар бир инсон огоҳлантиришни эшитиши зарур! (Мат. 24:14)

^ 6- х.б. Қутқарилган одамларнинг, масалан, Борух (Еремиёнинг котиби), Ҳабашистонлик Обидмалек ва Рахав насли пешанасига том маънода белги қўйилмаган эди. (Ерм. 35:1–19; 39:15–18; 45:1–5) Бу белги мажозий маънода қўйилиб, одамнинг қутқарилишини англатарди.

^ 12- х.б. Садоқатли мойланганлар қутқарилиш учун бундай белгини олишга муҳтож эмас. Сабаби, уларга охирги муҳр ё ўлимидан сал олдин, ё буюк қайғу бошланишидан сал олдин босилади. (Ваҳ. 7:1, 3)