Асосий материалларга ўтиш

Улар ёрдам бериш учун тўхташди

Улар ёрдам бериш учун тўхташди

 Канаданинг Альберта провинциясида изғирин совуқ кунлардан бирида Боб соатига 100 километр тезликда фургонини ҳайдаб кетаётган эди. Ногаҳон машинанинг орқа томондаги чап ғилдираги ёрилиб кетди. Бошида Боб нима бўлаётганини тушунмади ва уйигача 5 километр қолгани учун йўлини давом эттиришга қарор қилди.

 Бобнинг Яҳова Шоҳидларининг маҳаллий Йиғилиш залига юборган хатидан бу воқеанинг давомини билиб олса бўлади. У шундай деб ёзди: «Ёнимдан бир машинада беш кишидан иборат ёшлар гуруҳи ўтиб кетаётганди. Улар ойнасини тушириб, машинамнинг ғилдираги ёрилганини айтишди. Биз йўл чеккасига тўхтадик ва улар машинамнинг ғилдирагини алмаштиришни таклиф қилишди. Мен эса қўшимча ғилдирак ва домкратим бор-йўқлигини ҳам билмасдим. Мен йўл чеккасида ногиронлар аравачасида ўтириб турдим. Улар эса фургонимнинг тагига кириб, қўшимча ғилдирак ва домкрат топишди-да, ғилдиракни алмаштиришди. Кўчада изғирин совуқ, қор ёғаётган эди. Улар жуда чиройли кийинган бўлишса-да, ғилдиракни алмаштиришди, мен эса уйимгача етиб олдим. Ўзим бу ишни уддалай олмасдим.

 Менга ёрдам берган бу бешта ёш Яҳованинг Шоҳидидан бағоят миннатдорман. Улар хушхабарни уйма-уй ваъз қилиш мақсадида бу ерларга келишган экан. Ушбу ёшлар айтаётган хабарига мувофиқ йўл тутишар экан. Агар улар менга ёрдам бермаганида оғир аҳволда қолиб кетардим. Улардан жуда ҳам миннатдорман. Ўша куни йўлда фаришталарни учратаман деб ҳеч ўйламаган эдим».