Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари Исо Масиҳга ишонишадими?

Яҳованинг Шоҳидлари Исо Масиҳга ишонишадими?

 Ҳа. Биз Исо Масиҳга ишонамиз, у шундай деган: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отамнинг олдига кела олмайди». (Юҳанно 14:6) Исо ер юзига келишдан олдин осмонда бўлганига ва ўз мукаммал ҳаётини тўлов қурбонлиги сифатида берганига ишонамиз. (Матто 20:28) Исонинг ўлими ва тирилгани, унга ишонган инсонларга абадий ҳаётга эга бўлишга имкон беради. (Юҳанно 3:16) Қолаверса, у ҳозир Худонинг Самовий Шоҳлигида Шоҳ сифатида ҳукм сураётганига ишонамиз. (Ваҳий 11:15) Аммо Исонинг қуйидаги сўзларини инобатга оламиз: «Отам мендан улуғроқдир». (Юҳанно 14:28) Шундай экан, Исо Масиҳга топинмаймиз, чунки у Қодир Тангри эканига ишонмаймиз.