Асосий материалларга ўтиш

Сизларда аёллар ҳам ваъз қилишадими?

Сизларда аёллар ҳам ваъз қилишадими?

 Ҳа. Яҳова Шоҳидларининг барчаси, жумладан, миллионлаб аёллар ҳам ваъз қилишади ёки хизмат қилишади. Бу Муқаддас Китобда: «Хушхабарни эълон қилаётган аёллар улкан қўшиндир»,— деб айтилган башоратга мувофиқ. (Забур 68:11)

 Яҳованинг Шоҳидлари бўлган аёллар Муқаддас Китобда тилга олинган аёлларнинг ўрнагига тақлид қилишади. (Ҳикматлар 31:10–31) Гарчи улар жамоатда бошчилик қилишмаса ҳам, барчаси ваъзгўйлик хизматида фаол иштирок этади. Боз устига, фарзандларига Муқаддас Китобдаги принциплар асосида таълим-тарбия беришади. (Ҳикматлар 1:8) Яҳованинг Шоҳидлари бўлган аёллар сўзларию хатти-ҳаракатлари билан бошқаларга яхши ўрнак кўрсатишга жон куйдиришади. (Титусга 2:3–5)