Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Сохта худоларнинг бутларини йўқ қилинг»

«Сохта худоларнинг бутларини йўқ қилинг»

Ёқуб яшаган пайтда Яҳова ҳали бутпарастликка қарши қонун бермаган эди. Лекин шунга қарамай, Ёқуб Яҳова мутлақ садоқат кўрсатишимизга муносиб эканини биларди. (Чқ 20:3–5) Шунинг учун, Яҳова Ёқубга Байтилга қайтишни айтганида, Ёқуб у билан бирга кетаётганларга сохта худоларнинг бутларини йўқ қилишни буюради. Кейин Ёқуб ушбу бутларни, жумладан, сирғаларни ҳам йўқ қилади, зеро ўшанда улар тумор сифатида тақилганга ўхшайди. (Ибт 35:1–4) Шак-шубҳасизки, Яҳова Ёқубнинг хатти-ҳаракатларидан мамнун эди.

Қандай қилиб бугунги кунда Яҳовага бўлган мутлақ садоқатимизни кўрсата оламиз? Авваламбор, бутпарастлик ёки сеҳр-жоду билан боғлиқ бўлган ҳар қандай нарсадан қочишимиз керак. Бунга оккультизм, яъни сирли, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш билан боғлиқ ҳар қандай нарсадан қутулиш ва қайси ўйин-кулги тури билан қизиқаётганимизни синчковлик билан текшириш киради. Масалан, ўзингиздан шундай сўраб кўринг: «Менга вампирлар, зомбилар ёки ғайритабиий кучлар ҳақидаги китоблар ёки кинолар ёқадими? Мен танлаган ўйин-кулги турлари сеҳр-жоду, афсунгарлик ёки иссиқ-совуқ қилишни зиёнсиз кўнгилхушлик қилиб кўрсатадими?» Биз Яҳова нафратланадиган ҳар қандай нарсадан узоқроқ юришимиз керак. (Зб 97:10)

«ИБЛИСГА ҚАРШИ ТУРИНГЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Палеса исмли қизиқувчи ҳаётида қандай муаммога дуч келди?

  • Нега жинлар ҳужуми билан боғлиқ вазиятларда оқсоқоллардан ёрдам излаш оқилонадир?

  • Иблисга қарши туриб, Аллоҳга яқинлашинглар. (Ёқ 4:7, 8)

    Яҳова бизни ҳимоя қилишини истасак, қайси нарсалардан бутунлай воз кечишимиз керак?

  • Палеса нима қилишга қарор қилди?

  • Жинлар таъсири билан боғлиқ маҳаллий урф-одатлардан қандай қоча оласиз?