Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

5- ҚЎШИҚ

Аллоҳнинг ажойиб ишлари

Аллоҳнинг ажойиб ишлари

(Забур 139)

  1. 1. Ё Раб, Ўзинг яхши билгайсан

    Ҳар қадамим, бутун ҳаёт тарзим.

    Қалбим тўрин, истак-майлим кўргайсан,

    Сенга маълумдир сўзларим ва йўлларим.

    Мени пинҳон бунёд этгансан,

    Кўзинг кўргайдир ҳар суягимни.

    Буни эсда сақлаб, ёзиб қўйгансан.

    Улуғлайман ушбу ажиб ишларингни.

    Донолигинг буюк ва ҳайратбахшдир,

    Ижодларинг бундан дарак берар.

    Қалин зулмат мени чулғаб олса-да,

    Руҳинг мудом мени нурга элтар.

    Аллоҳ, денгиз томон кетсам гар

    Ёки қанот қоқиб, кўкка учсам,

    Ё мозорда бежон ҳолда ётсам ҳам,

    Мени топгайсан ҳатто шу олис жойдан.

(Шунингдек, Заб. 66:3; 94:19; Ерм. 17:10 га қаранг.)