Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

26- ҚЎШИҚ

Қилгайсиз менга ҳам ёрдам

Қилгайсиз менга ҳам ёрдам

(Матто 25:34–40)

  1. 1. Самовий келинга мададкор бўлмоқда,

    Хизматда қатнашиб улкан оломон.

    Бу дастёр издошлар тасалли бермоқда

    Ва бу-чун Исо тақдирлар бегумон.

    (НАҚАРОТ)

    «Тасалли ва таскин бериб уларга,

    Мен учун ҳам таскин берган бўласиз.

    Улар-чун не иш, не ёрдам қилсангиз,

    Қилгайсиз шунда менга ҳам ёрдам,

    Қилажаксиз шунда менга ҳам ёрдам».

  2. 2. «Қийналган пайтларим кўрсатиб марҳамат,

    Таянчиқ бўлдингиз, шошиб ёрдамга».

    Сўрашса: «Қай замон қўл чўзгандик, Ҳазрат?»,

    Жавобан Масиҳ айтади уларга:

    (НАҚАРОТ)

    «Тасалли ва таскин бериб уларга,

    Мен учун ҳам таскин берган бўласиз.

    Улар-чун не иш, не ёрдам қилсангиз,

    Қилгайсиз шунда менга ҳам ёрдам,

    Қилажаксиз шунда менга ҳам ёрдам».

  3. 3. «Хизматда елкадош бўляпсиз келинга,

    Отамга ва менга содиқ қоляпсиз.

    Етингиз абадий ва комил ҳаётга,

    Илойим, ерга меросхўр бўлингиз».

    (НАҚАРОТ)

    «Тасалли ва таскин бериб уларга,

    Мен учун ҳам таскин берган бўласиз.

    Улар-чун не иш, не ёрдам қилсангиз,

    Қилгайсиз шунда менга ҳам ёрдам,

    Қилажаксиз шунда менга ҳам ёрдам».