Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

150- ҚЎШИҚ

Рабни излаб, нажот топинг

Рабни излаб, нажот топинг

(Зафаниё 2:3)

  1. 1. Раб Ўғлига бугун

    Қарши турмоқда халқлар.

    Лек тез кунда улар тахтдан

    Тангри изми-ла қулар.

    Йўқ қилади албат

    Исо яқинда ёвни.

    Шунда Аллоҳ Шоҳлиги қамрар

    Бутун ёруғ оламни.

    (НАҚАРОТ)

    Ишонч ила Рабга боқинг,

    Уни излаб, нажот топинг,

    У томон туринг,

    Вафодор қолинг

    Ва танланг одил йўлини.

    Шунда нажот билан сийлар

    Яҳова сизни.

  2. 2. Ҳозир дунё бўйлаб

    Шоҳлик хабари янграр.

    У ҳар кимга танлов берар,

    Нажот йўлин кўрсатар.

    Биз синовлар пайти

    Умид боғлаймиз Рабга.

    Содиқ қулин У жасур айлар,

    Мудом шошар ёрдамга.

    (НАҚАРОТ)

    Ишонч ила Рабга боқинг,

    Уни излаб, нажот топинг,

    У томон туринг,

    Вафодор қолинг

    Ва танланг одил йўлини.

    Шунда нажот билан сийлар

    Яҳова сизни.