Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Жасорат бер

Жасорат бер

(4 Шоҳлар 6:16)

Юклаб олинг:

  1. 1. Гоҳ қўрқув, гумон ҳам

    Қамраб олар қалбим.

    Зулматдан олиб чиқарсан,

    Ёруғ нурга доим.

    Бу ҳаёт мушкулдир,

    Лек шу нарса аниқ:

    Инсонлар жафо қилса-да,

    Ёлғиз Тангри содиқ.

    (НАҚАРОТ)

    Имон бер, Яҳова Эгам,

    Кўрай қудратингни.

    Самовий қўшин қудратлидир!

    Ёвдан асрар мени.

    Куч бер, жасорат бер,

    Дадил бўлай ҳар дам.

    Мардлик руҳин ато эт,

    Бўлгин менга ҳамдам.

  2. 2. Мен заиф инсонман,

    Даҳшат қамрар дилим.

    Умидим фақат Ўзингдан,

    Завол топмас умрим.

    Куч-қувват топай мен,

    Қилгин мени қўрқмас.

    Таъқиблар, қамоқ, ўлим ҳам

    Мени енга олмас.

    (НАҚАРОТ)

    Имон бер, Яҳова Эгам,

    Кўрай қудратингни.

    Самовий қўшин қудратлидир!

    Ёвдан асрар мени.

    Куч бер, жасорат бер,

    Дадил бўлай ҳар дам.

    Мардлик руҳин ато эт,

    Бўлгин менга ҳамдам.

    (НАҚАРОТ)

    Имон бер, Яҳова Эгам,

    Кўрай қудратингни.

    Самовий қўшин қудратлидир!

    Ёвдан асрар мени.

    Куч бер, жасорат бер,

    Дадил бўлай ҳар дам.

    Мардлик руҳин ато эт,

    Бўлгин менга ҳамдам.

    Мардлик руҳин ато эт,

    Бўлгин менга ҳамдам.