Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1- ДАРС

Муқаддас Китоб сизга қандай ёрдам бериши мумкин?

Муқаддас Китоб сизга қандай ёрдам бериши мумкин?

Деярли барчамизда ҳаёт, азоб-уқубатлар, ўлим ва келажак борасида саволлар туғилади. Бундан ташқари, пул топиш ёки оиламизни бахтли қилиш каби кундалик ташвишлар ҳақида ўйлаймиз. Кўп одамларнинг фикрича, Муқаддас Китоб * уларга ҳаётидаги муҳим саволларга жавоб топишга кўмаклашмоқда. Шу билан бирга, бу китоб ёрдамида улар кундалик ҳаёт учун амалий маслаҳатларга эга бўлмоқда. Дарҳақиқат, ҳар бир киши Муқаддас Китобдан фойда олиши мумкин, шундай эмасми?

1. Муқаддас Китобдан қайси саволларнинг жавобини топса бўлади?

Муқаддас Китобда қуйидаги муҳим саволларнинг жавоби бор: «Ҳаёт қандай пайдо бўлган? Ҳаётнинг мазмуни нимада? Нега беайб одамлар азоб чекяпти? Одам ўлганидан кейин нима бўлади? Агар ҳамма тинчликни истаса, нега урушлар бўляпти? Ер юзи билан келажакда нима бўлади?» Муқаддас Китоб бизни бу каби саволларга жавоб излашга ундаяпти ва миллионлаб инсонлар уларга топган жавобидан мамнун.

2. Қай йўсин Муқаддас Китоб ёрдамида кундалик ҳаётдан завқ олишимиз мумкин?

Муқаддас Китобда яхши маслаҳатлар бор. Масалан, оилалар қандай қилиб чинакамига бахтли бўлиши тўғрисида ёзилган. Қолаверса, стресс билан қандай курашиш ва ишимиздан қай йўсин мамнуният топишимиз ҳақида маслаҳатлар бор. Ушбу китобни бирга тадқиқ қилар эканмиз, мазкур мавзулар борасида Муқаддас Китобда нима дейилганини ва яна кўп нарсани билиб оласиз. «Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси... фойдали» эканига қўшилсангиз керак. (2 Тимўтийга 3:16)

Бу адабиёт Муқаддас Китобнинг ўрнини қопламайди. Аммо унинг ёрдамида Муқаддас Китобни ўзингиз учун тадқиқ қила оласиз. Шу боис, дарсларда келтирилган оятларни ўқишга ва уларни билиб олаётганларингиз билан солиштиришга ундаймиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Қай йўсин Муқаддас Китоб одамларга кўмаклашаётгани, қандай қилиб уни ўқиш сизга завқ келтириши ва нега уни тушуниш учун ёрдам олиш яхши бўлишини билиб олинг.

3. Муқаддас Китоб бизни йўналтиради

Муқаддас Китобни ёрқин нурга ўхшатса бўлади. Ундан фойдаланиб қай йўсин тўғри қарорлар чиқаришимиз ва келажакда нима юз бериши мумкинлигини билиб оламиз.

Забур 119:105 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Мазкур санонинг бастакори Муқаддас Ёзувлар ҳақида қандай фикрда бўлган?

  • Муқаддас Китоб борасида қандай фикрдасиз?

4. Муқаддас Китобдан саволларимизга жавоб олишимиз мумкин

Бир аёл уни кўп йиллар мобайнида ўйлантириб келган саволларига Муқаддас Китобдан жавоб топди. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бу аёлни қандай саволлар қизиқтирган?

  • Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш унга қандай кўмаклашган?

Муқаддас Китоб бизни саволлар беришга ундаяпти. Матто 7:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қайси саволларингизга Муқаддас Китоб ёрдамида жавоб топа оласиз?

5. Муқаддас Китобни ўқиш сизга завқ келтириши мумкин

Кўп одамлар Муқаддас Китобни ўқишни яхши кўради ва бундан фойда олади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Ёшлар умуман олганда ўқиш ҳақида қандай фикрда?

  • Нега ҳозир улар Муқаддас Китобни ўқишга бошқача қарайди?

Муқаддас Китобга кўра, тасалли ва умид бахш этувчи йўл-йўриқларни қаердан топа оламиз? Римликларга 15:4 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобда ваъда қилинган тасалли ва умид ҳақида билишни хоҳлармидингиз?

6. Бошқалар Муқаддас Китобни тушунишимизга ёрдам бериши мумкин

Муқаддас Китобни шахсан ўқишдан ташқари, кўплар у ерда ёзилган фикрларни бошқалар билан муҳокама қилиш фойдали эканига амин бўлди. Ҳаворийлар 8:26–31 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобни қандай қилиб тушуна оламиз? (30-, 31-оятларга қаранг.)

Ҳабашистонлик бир киши Муқаддас Ёзувларни тушуниш учун ёрдамга муҳтож эди. Кўплар Муқаддас Китобдаги фикрларни бошқалар билан муҳокама қилиб фойда олди

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Муқаддас Китобни ўрганиш вақтни бекорга сарфлашдир».

  • Сиз нима деб ўйлайсиз? Нега?

ХУЛОСА

Муқаддас Китобда кундалик ҳаёт учун маслаҳатлар ва муҳим саволларнинг жавоби ёзилган бўлиб, одамларга тасалли ҳамда умид бахш этади.

Такрорлаш

  • Муқаддас Китобдан қандай маслаҳатларни топишимиз мумкин?

  • Муқаддас Ёзувлардан қайси саволларнинг жавобини топа оламиз?

  • Муқаддас Китобдан нималарни билиб олишни хоҳлардингиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Муқаддас Китобдаги маслаҳатлар биз учун амалий эканига эътибор беринг.

«Муқаддас Китоб амалий маслаҳатлар манбаи» («Қўриқчи минораси» № 1 2018)

Муқаддас Китоб бир кишига болалигидан қийнаб келган ҳис-туйғулари билан курашишга қандай кўмаклашганини билиб олинг.

«Мен учун янги ва бахтли ҳаёт бошланди» 2:53

Оилавий ҳаёт учун фойдали бўладиган Муқаддас Китобдаги маслаҳатларга диққат қаратинг.

«Оилавий бахтнинг 12та сири» («Уйғонинг!» № 2 2018)

Бу дунёни аслида ким бошқараётгани ҳақидаги нотўғри фикрлар борасида Муқаддас Китобда нима деб ёзилганига назар солинг.

«Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» — Тўлиқ вариант 3:14

^ абз. 3 Муқаддас Китоб Таврот, Забур ва Инжилни ўз ичига олади.