Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7- ДАРС

Аниқ ва ишончли маълумот

Аниқ ва ишончли маълумот

Луқо 1:3

МАҚСАД. Тингловчиларга тўғри хулосага келишга ёрдамлашиш учун ишончли далиллардан фойдаланинг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Ишончли манбалардан фойдаланинг. Худонинг Каломига асосланиб гапиринг, имкон бўлганда ундан ўқиб беринг. Бирор илмий маълумот, янгилик, воқеа ёки шу каби далилларга ишора қилмоқчи бўлсангиз, маълумот ишончли манбага асосланганига ва эскириб қолмаганига амин бўлинг.

  • Манбалардан ўринли тарзда фойдаланинг. Оятлардан фойдаланганингизда матн таркибини инобатга олинг ва улар Муқаддас Китобда ёзилганларга мос келишига ишонч ҳосил қилинг. «Ишончли ва ақлли хизматкор» тақдим этаётган адабиётларни қўллаганингизда ҳам шундай йўл тутинг. (Мат. 24:45) Дунёвий манбалардан фойдаланганда асл маъносини ўзгартирманг ва муаллиф кўзлаган мақсадга мувофиқ равишда қўлланг.

  • Далиллар устида музокара олиб боринг. Оятни ёки манбадаги фикрни ўқигач, тингловчилар ўзлари хулосага келиши учун ўринли саволлар беринг ёки мисол келтиринг.