Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

27- ДАРС

Йиғилиш залининг кутубхонаси бизга қандай фойда келтиради?

Йиғилиш залининг кутубхонаси бизга қандай фойда келтиради?

Исроил

Чехия Республикаси

Бенин

Кайман ороллари

Муқаддас Китобдан кўпроқ билим орттириш учун тадқиқ қилишни истайсизми? Муқаддас Китобдаги бирон-бир оят, шахс, жой ёки нарса ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайсизми? Балки бирон-бир муаммоингиз билан курашиш учун Худонинг Каломидаги маслаҳатга муҳтождирсиз? Унда Йиғилиш залининг кутубхонасидан фойдаланишингиз мумкин.

У ерда тадқиқ қилиш учун адабиётлар бор. Эҳтимол, Яҳова Шоҳидларининг Муқаддас Китобга асосланган адабиётларидан ҳаммаси ҳам она тилингизда чиқмагандир. Аммо Йиғилиш залининг кутубхонасида сўнгги адабиётларнинг аксарияти бўлади. У ерда Муқаддас Китобнинг турли таржималари, яхши луғатлар ва бошқа фойдали маълумот берадиган адабиётлар бор. Йиғилишдан олдин ёки кейин ушбу кутубхонадан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Борди-ю, ўша ерда компьютер бўлса, унда «Электрон кутубхона» ўрнатилган бўлиши мумкин. Мазкур дастур адабиётларимизнинг кўпини ўз ичига олади ва бирон мавзу, сўз ёки оятни осонгина топиб, кўриб чиқсангиз бўлади.

У «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури» ўқувчилари учун фойдалидир. Топшириқларингизни тайёрлаётиб Йиғилиш залининг кутубхонасидан унумли фойдалансангиз бўлади. Уни «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз» учрашувининг нозири назорат қилади. Қолаверса, у кутубхонада сўнгги адабиётлар бўлишига ва улар яхши ҳолатда сақланишига жавобгар ҳисобланади. Ушбу нозир ёки сиз билан тадқиқ ўтаётган киши керакли маълумотни қандай топишни сизга кўрсатиб бериши мумкин. Бироқ Йиғилиш залининг кутубхонасидан адабиёт олиб чиқиш мумкин эмас. Албатта, биз китобларни авайлаб тутишни ва уларга ҳеч қандай белги қўймасликни истаймиз.

Муқаддас Китобда айтилишича, «Худо ҳақида билимга эга бўлиш» учун уни «яширин хазинадай қидиришимиз» зарур. (Ҳикматлар 2:1–5) Йиғилиш залининг кутубхонаси бу борада сизга ёрдам бера олади.

  • Йиғилиш залининг кутубхонасида тадқиқ қилиш учун мўлжалланган қандай адабиётлар бор?

  • Кутубхонадан унумли фойдаланишни сизга ким ўргатиши мумкин?