Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавба қилиш

Тавба қилиш

Нега барча инсонлар Тангри Яҳовадан кечирим сўраб, тавба қилишлари керак?

Рм 3:23; 5:12; 1Юҳ 1:8

Шунингдек, Ҳв 26:20 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лқ 18:9–14. Исо гуноҳларимиздан тавба қилишимиз ва ибодатда Худодан ёрдам сўрашимиз кераклигига урғу бериш учун масал келтирган

    • Рм 7:15–25. Павлус кучли имон соҳиби ва ҳаворий бўлишига қарамай, гуноҳ қилиш мойиллиги билан курашган

Тавба қилганларга нисбатан Яҳова нималарни ҳис қилиши борасида Муқаддас Китобдан нимани билиб оляпмиз?

Ҳиз 33:11; Рм 2:4; 2Бтр 3:9

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лқ 15:1–10. Исо киши тавба қилганида Яҳова ҳамда фаришталар қувонишини кўрсатиш ниятида масалдан фойдаланган

    • Лқ 19:1–10. Одамлардан пул ундирган ва солиқчиларнинг бошлиғи бўлган Заккай тавба қилган ва ўзгарган. Шунинг учун у кечирилган ҳамда нажотга эга бўлган

Чиндан ҳам тавба қилганимизни қандай кўрсата оламиз?

Нега чин дилдан тавба қилган инсон аниқ билимга эга бўлиши керак?

Рм 12:2; Клс 3:9, 10; 2Тм 2:25

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ҳв 17:29–31. Ҳаворий Павлус афиналикларнинг билимсизлиги бутпарастликка олиб келганини тушунтирган ва уларни тавба қилишга ундаган

    • 1Тм 1:12–15. Ҳаворий Павлус Исо Масиҳ ҳақида аниқ билимга эга бўлмагани учун жиддий гуноҳларга қўл урган

Тавба қилиш қанчалик муҳим?

Ҳатто кўп маротаба гуноҳ қилган бўлсак-да, тавба қилсак Яҳова бизни бутунлай кечиришига нега амин бўла оламиз?

Гуноҳидан тавба қилган ва ўзгарган кишиларга Яҳова қандай муносабатда?

Зб 32:5; Ҳк 28:13; 1Юҳ 1:9

Шунингдек, «Раҳм-шафқат» мавзусига қаранг

Тавба қилиш шунчаки кечирим сўраш ва афсусланишдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олишини қаердан биламиз?

2Сл 7:14; Ҳк 28:13; Ҳиз 18:30, 31; 33:14–16; Мт 3:8; Ҳв 3:19; 26:20

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 2Сл 33:1–6, 10–16. Шоҳ Манаше узоқ вақт давомида ёвуз ишлар қилганига қарамай, чин дилдан тавба қилганини ўзини камтар тутиш, ибодат қилишда давом этиш ҳамда ҳаёт тарзини ўзгартириш орқали кўрсатган

    • Зб 32:1–6; 51:1–4, 17. Шоҳ Довуд Яҳовага қарши гуноҳлар қилганидан афсусланиш, тан олиш ва ибодат қилиш орқали тавба қилганини кўрсатган

Нега бизга қарши гуноҳ қилганлар тавба қилганда уларни кечиришимиз керак?

Мт 6:14, 15; 18:21, 22; Лқ 17:3, 4

Шунингдек, «Кечириш» мавзусига қаранг