Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- ДАРС

Довуд қўрқмаган

Довуд қўрқмаган

Сиз қўрққанингизда нима қиласиз? ~ Эҳтимол, ойингиз ва дадангиз олдига бориб, улардан ёрдам сўрарсиз. Лекин сизга ёрдам бера оладиган яна бир Шахс бор. У ҳаммадан ҳам кучлироқдир. Хўш, У ким экан? ~ Тўғри, бу Аллоҳимиз Яҳовадир. Келинг, Муқаддас Китобдаги Довуд исмли бир йигит ҳақида билиб олайлик. Яҳова унга ҳамиша ёрдам беришини у билган, шунинг учун қўрқмаган.

Ёшлигиданоқ Довудга ота-онаси Яҳовани севишни ўргатган. Бу Довудга ҳатто қўрқинчли вазиятларда қўрқмасликка ёрдам берган. Яҳова у учун дўст бўлган ва У унга ёрдам беришини биларди. Бир куни Довуд қўзичоқларини боқиб юрганида, катта шер келиб, қўзичоқни олиб қочибди. Биласизми, Довуд шунда нима қилибди? ~ У шер орқасидан қувиб, ёлидан ушлаб уни уриб ўлдирибди. Айиқ қўзичоқларига ҳужум қилганида, Довуд уни ҳам ўлдирибди! Нима деб ўйлайсиз, Довудга ким ёрдам берган? ~ Тўппа-тўғри, бу Яҳова бўлган.

Бир куни бошқа бир вазиятда ҳам Довуд ўзгача тарзда жасорат кўрсатибди. Бу, исроилликлар филистларга қарши жанг қилганда содир бўлган. Филистларнинг жангчилари орасида жуда баҳайбат бир паҳлавон киши бор эди. Унинг исми Гўлиёт бўлган. Бу паҳлавон Исроил жангчиларининг ва Яҳованинг устидан кулибди. Гўлиёт Исроил жангчиларни у билан жанг қилишга чақирибди. Лекин ҳамма исроилликлар у билан жанг қилишдан қўрқибди. Довуд буни эшитгач, Гўлиётга шундай дебди: «Мен сен билан жанг қиламан! Яҳова менга ёрдам беради ва мен ғолиб чиқаман!» Сизнингча, Довуд жасоратли бўлганми? ~ Ҳа, у жуда жасоратли эди. Кейин нима бўлганини билмоқчимисиз? ~

Довуд палахмонни ва бешта силлиқ тошни олибди. Палахмон, бу тош отиш учун ишлатилган жуда қадимий қурол. Кейин Довуд паҳлавонга қарши жанг қилишга чиқибди. Гўлиёт Довуднинг ёш бўлганини кўриб уни менсимабди. Лекин Довуд унга шундай дебди: «Сен қилич билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса Яҳованинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман». Кейин у палахмонига тош солиб, паҳлавоннинг олдига югуриб борибди ва уни Гўлиётга қараб отибди. Тош филистнинг қоқ пешонасига тегиб ўйиб кирибди! Паҳлавон юз тубан ерга йиқилиб, жон берибди! Филистлар шунчалик қўрқиб кетишдики, ҳаммаси тумтарақай қоча бошлабди. Қизиқ, ёш Довуд Гўлиётнинг устидан қандай қилиб ғалаба қозонибди? ~ Яҳова унга ёрдам берибди, чунки Яҳова ўша паҳлавондан анча кучлироқ!

Довуд қўрқмади, чунки Яҳова унга ёрдам беришини у биларди

Довуднинг мисолидан нимани ўрганишингиз мумкин? ~ Яҳова ҳаммадан қудратлироқдир. Боз устига, У сизнинг дўстингиздир, шунинг учун кейинги сафар қўрққанингизда, Яҳова сизга жасорат бериши мумкинлигини эсда тутинг!

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ: