Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

МУҚОВАДАГИ МАВЗУ | ҚАЙ ЙЎСИН МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎҚИШДАН ҚЎПРОҚ ФОЙДА ОЛСА БЎЛАДИ?

Нимадан бошласам бўлади?

Нимадан бошласам бўлади?

Қандай ёндашув Муқаддас Китобни ўқишни қизиқарли ва самарали қилади? Кўпларга ёрдам берган бешта йўлини инобатга олиб қўйинг.

Мос келадиган муҳит яратинг. Тинч жой топинг. Диққатни ўқишга қаратиш учун чалғитадиган нарсаларни камайтиринг. Етарлича ёруғлик ва тоза ҳаво ҳам диққатингизни бир жойга йиғишга ёрдам беради.

Тўғри ният билан ўқинг. Муқаддас Китобни самовий Отамиз берган экан, уни бола меҳрибон отасини диққат билан тинглагандек ўқинг. Агар бу китобга нисбатан салбий, нохолис фикрда бўлсангиз, Худо сизга таълим бера олиши учун уларни бир четга суриб қўйинг. (Забур 25:4)

Ўқишдан олдин ибодат қилинг. Муқаддас Китобда Худонинг фикрлари ёзилган экан, бу китобни тушуниш учун Унинг ёрдамига муҳтож бўлишимиз ажабланарли эмас. Худо «Ундан сўраганларга муқаддас руҳни» беришни ваъда қилган. (Луқо 11:13) Муқаддас руҳ Тангрининг фикрларини тушунишингизга ёрдам беради. Вақти келиб бу руҳ «Худонинг чуқур донолигини» англаш учун ҳатто зеҳнингизни очади. (1 Коринфликларга 2:10)

Ўқиб мулоҳаза қилинг. Номигагина ўқиманг. Ўқиганларингиз устида мулоҳаза юритинг. Ўзингизга шундай саволлар беринг: «Ушбу қаҳрамоннинг қандай фазилатларини кўрдим? Уларни ўз ҳаётимда қандай қўллай оламан?»

Олдингизга аниқ мақсадлар қўйинг. Муқаддас Китобни қуруқ ўқиб вақтни беҳуда сарфлашнинг ўрнига, ҳаётингизни чинакамига бойитадиган маълумотни изланг. Сиз қуйидагига ўхшаш мақсадларни кўзлашингиз мумкин: Худо ҳақида кўпроқ билиш, хулқ-атворингиз ва феълингизни ўзгартириш, яхши эр ёки хотин бўлиш. Сўнг мазкур мақсадларга эришишга кўмаклашадиган Муқаддас Китоб оятларини танлаб олинг *.

Ушбу бешта йўл ўқишни бошлашда сизга асқатади. Аммо қандай йўсин ўқишни қизиқарли қилса бўлади? Навбатдаги мақолада айрим таклифларни кўриб чиқамиз.

^ Агар мақсадингизга мос келадиган оятларни топа олмаётган бўлсангиз, Яҳованинг Шоҳидлари бунда сизга бажонидил ёрдам беришади.