Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

«Шоҳлигинг келсин» — миллионлаб одамлар такрорлайдиган ибодат

«Шоҳлигинг келсин» — миллионлаб одамлар такрорлайдиган ибодат

Кимдир Худонинг Шоҳлиги келиши ҳақида ибодат қилганини ҳеч эшитганмисиз? Асрлар оша миллионлаб одамлар: «Шоҳлигинг келсин»,— деб ибодат қилиб келишмоқда. Нима учун? Чунки Исо пайғамбар издошларига Худонинг Шоҳлиги ҳақида ибодат қилишни айтганди.

Бошида Исо алайҳиссаломнинг издошлари у Шоҳлик ҳақида айтган нарсаларнинг ҳаммасини ҳам тушунишмаганди. Бир марта улар ундан: «Ҳазрат, ахир сиз Исроилда шоҳликни шу пайтда тикламайсизми?» — деб сўрашганди. Ўшанда Ҳазрати Исо Худонинг Шоҳлиги қачон келишини аниқ айтмагани уларни ҳайрон қолдиргандир. (Ҳаворийлар 1:6, 7) Лекин бу, Худонинг Шоҳлиги ўзи нима экани ва у қачон келиши ҳақидаги саволларимиз жавобсиз қолишини англатадими? Албаттаки, йўқ!

«Қўриқчи минораси» журналининг ушбу сонида қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин:

  • Нима учун Худонинг Шоҳлигига муҳтожмиз?

  • Худо Шоҳлигининг Шоҳи ким?

  • Худонинг Шоҳлиги ер юзи устидан қачон бошқаришни бошлайди?

  • Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?

  • Нега ҳозирдан Худонинг Шоҳлигини қўллаб-қувватлаш керак?

  • Худонинг Шоҳлиги ўзи нима?