Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Замонавий ҳаёт учун қадимий қўлланма

Замонавий ҳаёт учун қадимий қўлланма

Кўп инсонлар Муқаддас Китобни диний салмоғи туфайли қадрлашади. Аммо бу китоб диний йўл-йўриқдан кўра кўпроқ нарсани таклиф қилмоқда. Унда кундалик ҳаётимиз учун амалий маслаҳатлар бор.

Келинг, Муқаддас Китобни ўқишдан ва ундаги маслаҳатларни ҳаётда қўллашдан фойда кўрган инсонларнинг фикрларини кўриб чиқайлик.

«Ҳаётим изига тушди. Руҳий ва ҳиссий соғлигим анча яхшиланди. Энди ўзимни бахтлироқ ҳис қиляпман». (Фиона)

«Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганим туфайли ҳаётимда мақсад ва мазмун пайдо бўлди». (Елена)

«Ҳаётим яхши томонга ўзгарди. Ҳозир содда ҳаёт кечириб, оиламга кўпроқ вақт ажратяпман». (Эндрю)

Бу ягона мисоллар эмас. Дунё бўйлаб кўп одамлар Муқаддас Китобда кундалик ҳаётимизда асқатадиган кўплаб йўл-йўриқлар борлигига амин бўлишди.

Сизни Муқаддас Китоб инсонларга ҳаётининг қуйидаги соҳаларини яхшилашга қандай ёрдам берганини кўриб чиқишга таклиф қиламиз:

  • жисмоний соғлиқ

  • ҳиссий соғлиқ

  • оилавий ҳаёт ва дўстона муносабатлар

  • молиявий барқарорлик

  • маънавийлик

Кейинги мақолаларда Муқаддас Китоб кундалик ҳаётингизда амалий ёрдам бера оладиган Худонинг Каломи эканини билиб оласиз.