Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҚАЙҒУНИ ЕНГА ОЛАСИЗ

Қайғу чекаётганлар учун ёрдам

Қайғу чекаётганлар учун ёрдам

ОХИРГИ ПАЙТЛАР ЖУДОЛИК АЗОБИ БОРАСИДА ЖУДА КЎП ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА. Ҳа, боя айтиб ўтилганидек, олий тоифали мутахассисларнинг берган маслаҳатлари донолик манбаи бўлган қадимий китоб — Муқаддас Китобга ҳамоҳанг. Бу эса Муқаддас Китобдаги маслаҳатлар ҳали-ҳануз ўз қадр-қимматини йўқотмаганини исботламоқда. Аллоҳнинг Каломида нафақат ишончли маслаҳатлар, балки қайғу чекаётганларга чинакам тасалли бахш этувчи сўзлар ёзилган. Бу маълумотни бошқа ҳеч қаердан тополмайсиз.

  • Ўлган яқинларимиз азоб чекмаётганини билиш

    Воиз 9:5 да: «Ўлганлар... ҳеч нарсани билмайди»,— деб ёзилган. Забур 146:4 да эса: «[Уларнинг] ўй-фикрлари пучга чиқади»,— деб айтилган. Бу сўзларга мувофиқ тарзда Муқаддас Китобда ўлим хотиржам уйқу билан солиштирилган. (Юҳанно 11:11)

  • Меҳрибон Худога ишониш тасалли бахш этади

    Забур 34:15 да: «Яҳованинг * кўзлари одил кишиларни кўради, қулоқлари эса ёрдам сўраб илтижо қилганларни эшитади»,— деб айтилган. Ибодат Худога туйғуларимизни тўкиб солиш орқали тинчланишдан ёки фикрларимизни бир жойга жамлашдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Ибодат бизга чинакам тасалли беришга қодир бўлган Яратувчимиз билан яқин муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади.

  • Порлоқ келажакни интиқиб кутиш

    Тасаввур қилинг, келажакда қабрда бўлганлар қайта тирилиб, ер юзида яшайди! Муқаддас Китобда бу давр ҳақида кўп маротаба айтилган. Ўшанда ер юзида ҳаёт қанақа бўлиши Муқаддас Китобда шундай тасвирланган: «Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди». (Ваҳий 21:3, 4)

Муқаддас Китобда исми тилга олинган Худованд Яҳовага ишонган аксарият одамлар ўлган яқинини кўриш умиди туфайли қайғусини енга олди. Мисол учун, никоҳда 65 йил яшаб, эридан жудо бўлган Энн шундай деб бўлишди: «Муқаддас Китобдан ўлган яқинларимиз азоб чекмаётганига ҳамда Худо Ўз хотирасида сақлаган барчани тирилтиришига амин бўлдим. Ҳар сафар жудолик азоби мени қийнаганида бу фикрларни эслайман. Натижада эса бошимга тушган бу қайғуни енга оляпман».

Мазкур мақолалар туркумида эслатиб ўтилган Тина шундай деб бўлишди: «Тимо ҳаётдан кўз юмганидан бери Худо мени қўллаб-қувватлаб келяпти. Бошимга мусибат тушганда Яҳованинг қўлини янада кўпроқ ҳис қилдим. Муқаддас Китобдаги тирилиш ҳақидаги ваъда амалга ошишига аминман. Бу ваъда Тимо билан яна дийдор кўришгунимизга қадар яшашимга куч бериб келмоқда».

Бу фикрлар ҳақиқат эканини Муқаддас Китобга ишонган бошқа миллионлаб инсонлар ҳам тасдиқлайди. Аллоҳнинг Каломида ёзилганлар сароб ёки хом хаёл деб ўйлашга шошилманг. Эҳтимол, шахсан ўзингиз у ердаги маслаҳатлару ваъдалар ишончли эканини текшириб кўрарсиз. Шунда Муқаддас Китоб қайғу чекаётганларга катта ёрдам беришига амин бўласиз.

ЎЛГАНЛАР УЧУН ҚАНДАЙ УМИД БОРЛИГИ ҲАҚИДА КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

jw.org сайтимиздаги шу мавзуга оид видеоларни томоша қилинг.

Муқаддас Китоб келажакда ўлган яқинларимизни кўришимизни ваъда бермоқда

ЎЛГАНЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА БЎЛАДИ?

Ўлимдан кейин нима содир бўлади? Муқаддас Китобда бу саволга аниқ жавоб берилган бўлиб, тасалли бахш этади

КУТУБХОНА > ВИДЕОЛАР сарлавҳаси остидаги МУҚАДДАС КИТОБ > МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ туркумига қаранг

ХУШХАБАР ЭШИТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Кўпинча ёмон хабарлар эшитамиз, аммо хушхабарни қаердан эшитишимиз мумкин?

МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ > ТИНЧЛИК ВА БАХТ сарлавҳаси остига қаранг

^ абз. 7 Муқаддас Китобга кўра, Яҳова — Аллоҳнинг шахсий исмидир.