Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛҒОВ-ДАЛҒОВ ДУНЁДА

4 | Умидингизни маҳкам ушланг

4 | Умидингизни маҳкам ушланг

НЕГА БУ МУҲИМ?

Дунё алғов-далғов бўлаётгани дастидан юзага келаётган ташвишлар одамларнинг жисмоний ва ҳиссий ҳолатига зарар етказяпти. Шу боис, вазият яхшиланишига кўпчиликнинг кўзи етмаяпти. Бу уларга қандай таъсир қиляпти?

  • Айримлар келажак ҳақида умуман ўйлашни истамаяпти.

  • Бошқалар ташвишларни унутиш учун спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларга ружу қўйяпти.

  • Кимлардир эса яшашдан маъно йўқ, деб жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаяпти.

Нимани билишингиз керак?

  • Сиз дуч келаётган баъзи муаммолар вақтинчалик бўлиши ва кутилмаганда ечим топиши мумкин.

  • Ҳатто вазиятингиз ўзгармаса ҳам, унга бардош қилишингизга кўмаклашадиган қадамлар қўя оласиз.

  • Муқаддас Китоб ҳақиқий умид бахш этяпти, яъни инсоният муаммолари узил-кесил бартараф қилинишига ишонтиряпти.

Ҳозир нима қила оласиз?

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Эртанги кун учун ташвишланманглар, чунки эртанги куннинг ўз ташвишлари бўлади. Ҳар бир куннинг ўзига яраша муаммолари бор». (Матто 6:34)

Бугунги кун билан яшанг. Эртанги кун ҳақидаги ташвишлар сизни бугун бажаришингиз керак бўлган ишлардан чалғитишига йўл қўйманг.

Ҳали юз бермаган нарсалар борасида ташвишланиш стресс кучайишига ва келажакка бўлган умидингиз сўнишига олиб келиши мумкин.

Муқаддас Китоб бизга ҳақиқий умид бера олади

Худонинг қадимда яшаган бир хизматчиси шундай ибодат қилган: «Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, йўлимни ёритадиган нурдир». (Забур 119:105) Келинг, Аллоҳнинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб қайси маънода чироқ ва нур билан ўхшаш эканини кўриб чиқайлик.

Қоронғи кечада чироқ қаерга юриш кераклигини кўришимизга ёрдам беради. Шу каби Муқаддас Китобдаги амалий донолик ҳам қийин вазиятда тўғри қарор чиқаришимизга кўмаклашади.

Нур йўлимизни ёритгани туфайли олдинда нима борлигини кўра оламиз. Шу сингари Муқаддас Китоб ҳам келажакда бизни нима кутаётганини билишга ёрдам беради.