ТАВСИЯ
Муқаддас Китоб баёнотларини тасаввур қилинг
Муқаддас Китобда кўпгина ҳаётий мисоллар келтирилган. Улардан муҳим сабоқлар олишимиз мумкин. Уларни тасаввур қилишга ҳаракат қилсак, ўқиганларимизни яхшироқ тушунамиз ва улардан кўпроқ фойда оламиз. Келинг, Муқаддас Китоб баёнотларини тасаввур қилишимизга ёрдам берадиган баъзи тавсияларни кўриб чиқамиз.
-
Овоз чиқариб ўқинг. Муқаддас Китобни овоз чиқариб ўқиш воқеаларни равшанроқ тасаввур қилишингизга ёрдам бериши мумкин. Масалан, Каломни оилангиз билан ўқиганингизда ҳар бир қаҳрамоннинг сўзларини ўзаро бўлишиб ўқисангиз бўлади.
-
Воқеаларни жонлантиринг. Муқаддас Китоб қаҳрамонларининг ўй-фикрлари ва ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг. Масалан, ўзингиздан: «Нега у бундай деди ёки қилди? Унинг ўрнида бўлганимда нималар ҳақида ўйлардим ёки ичимдан қандай туйғулар ўтарди?» — деб сўранг.
-
Расм чизинг. Ҳатто яхши чиза олмасангиз ҳам, Муқаддас Китоб баёнотларининг расмини чизиш уларни яхшироқ тасаввур қилишингизга ва эслаб қолишингизга ёрдам бериши мумкин.

