ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ
Қизиқувчиларга ёмон мулоқотдан қочишга кўмаклашинг
Қизиқувчилар Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлишлари учун яхши дўстларни танлашлари лозим. (Зб 15:1, 4) Яхши дўстлар уларга тўғри йўл тутишга ёрдам беради. (Ҳк 13:20; lff 48- дарс)
Қизиқувчиларга ёмон мулоқотдан қочишга ёрдам бераётиб, уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Уларга дунёвий дўстлари билан алоқани узиш қийин бўлиши мумкин. Қизиқувчиларга тадқиқ бўлмаган кунларда ҳам самимийлик ила шахсий қизиқиш кўрсатинг. Масалан, уларга СМС ёзишингиз, қўнғироқ қилишингиз ёки улар билан кўришишингиз мумкин. Қизиқувчилар маънан ўсгани сайин, уларни имондошларимиз билан вақт ўтказишга таклиф қилсангиз бўлади. Шунда улар йўқотгандан кўра кўпроқ нарсаларга эга бўлишаётганини кўришади. (Мрк 10:29, 30) Яҳованинг оиласи катталашиб бораётганини кўриб, сиз ҳам қувонасиз.
«МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎРГАНАЁТГАНЛАРГА ЁМОН МУЛОҚОТДАН ҚОЧИШГА КЎМАКЛАШИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Ёмон мулоқот нимани ўз ичига олади? (1Кр 15:33)
-
Жейднинг тасаввурида масиҳийлар бирга йиғилганида қандай вақт ўтказишади?
-
Қай йўсин Нита Жейдга ёмон мулоқотни яхшисига алмаштиришга кўмаклашди?