Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Филиаллар ва экскурсиялар ҳақида маълумот

Сизни чин юракдан филиалларимиз ва босмахоналаримизга экскурсияга таклиф қиламиз. Экскурсиялар ўтказиладиган жой ҳамда вақтни билиб олинг.

Америка Қўшма Штатлари

Экскурсияга ёзилиш

Экскурсияга олдиндан ёзилиш керакми? Ҳа. Экскурсияга келганларнинг сони жуда кўп бўлиб кетмаслиги ва ҳаммага фойдаси тегиши учун, Паттерсон, Уолкилл ва Уорвикка келмоқчи бўлган ҳамма, гуруҳда нечта одам бўлишидан қатъи назар олдиндан ёзилиши зарур. Қуйидаги тугмачалар ёрдамида экскурсияга ёзилиш мумкин.

Экскурсияга олдиндан ёзилмай келса бўладими? Бунинг имкони йўқ. Чунки Уорвикдаги музейлар чекланган сонга мўлжалланган.

Экскурсияга қанча вақт олдин келиш мумкин? Экскурсия бошланишига бир соат қолганда келса бўлади. Шунда парковка ва қабулхонада одам кўпайиб кетмайди.

Бир куннинг ичида нечта бино кўрса бўлади? Ҳеч нарса кўздан четда қолиб кетмаслиги учун бир куннинг ўзида иккита бинони кўриб чиқишни режалаштирмасангиз яхши бўларди.

Гуруҳда 20 кишидан камроқ бўлади

20 ёки бундан кўпроқ одам

Паттерсон, Уолкилл ва Уорвикка экскурсияга бориш учун онлайн-талабномани тўлдиринг.

Экскурсияни бекор қилиш

Экскурсияни бекор қилиш учун пастда келтирилган тугмачани босинг.

Уорвик

1 Kings Dr.

TUXEDO PARK NY 10987

UNITED STATES

+1 845-524-3000

Экскурсиялар

Уорвикда экскурсиялар 2017 йили 3 апрель душанба куни бошланади. Экскурсияга келмоқчи бўлсангиз, илтимос, олдиндан онлайн-талабномани тўлдиринг.

Душанбадан жумагача

8:00–16:00

(кўргазмаларни мустақил томоша қилса бўлади)

8:00–11:00 ва 13:00–16:00

Давомийлиги — 20 дақ.

(экскурсия)

Филиал ҳақида умумий маълумот

Кўргазмаларни мустақил томоша қилиш

  1. Муқаддас Китоб ва илоҳий исм. Кўргазмада Муқаддас Китобнинг камёб нашрларини кўрса ва Худонинг исми қаршиликларга қарамай у ерда қандай сақланиб қолгани ҳақида билиб олса бўлади. Стеллажларда Муқаддас Китоб таржималарининг камёб нусхалари ва артефактларни кўздан кечириш мумкин.

  2. Яҳованинг исми билан аталадиган халқ. Бу кўргазмада Яҳова Шоҳидларининг тарихи кўрсатилган. Артефакт, расм ва таржимаи ҳоллардан Яҳова Ўз халқини қандай йўналтирганини ва иродасини ташкиллаштирилган тарзда ўргатганини билиш мумкин.

  3. Бош идора — имон амалда. Бу кўргазмада Етакчи кенгаш қўмиталари қандай иш олиб боришаётгани ҳамда Яҳованинг Шоҳидларига бирга йиғилиш, шогирд тайёрлаш, маънан озиқланиш ва ўзаро севги кўрсатиш борасидаги Муқаддас Китоб меъёрларига амал қилишга қай йўсин кўмаклашаётгани кўрсатилган.

Экскурсия

Экскурсияда маъмурий-хўжалик бинога ташриф буюриб, Уорвик ҳудудини томоша қилиш имкони бор.

Филиал ҳақида буклама-маълумотномани юклаш

Паттерсон

100 Watchtower Dr. (2891 Route 22)

PATTERSON NY 12563

UNITED STATES

+1 845-306-1000

Экскурсиялар

Экскурсияга келмоқчи бўлсангиз, илтимос, олдиндан онлайн-талабномани тўлдиринг.

Душанбадан жумагача

8:00–11:00 ва 13:00–16:00

Давомийлиги — 2 соат

Филиал ҳақида умумий маълумот

Адабиётлар, аудио ва видео ёзувлар учун расмлар тайёрланади. Экскурсия пайтида ушбу филиалда ўтказиладиган Муқаддас Китоб мактаблари тўғрисида айтиб берилади.

Уолкилл

900 Red Mills Rd.

WALLKILL NY 12589

UNITED STATES

+1 845-744-6000

Экскурсиялар

Экскурсияга келмоқчи бўлсангиз, илтимос, олдиндан онлайн-талабномани тўлдиринг.

Душанбадан жумагача

8:00–11:00 ва 13:00–16:00

Давомийлиги — 2 соат

Филиал ҳақида умумий маълумот

Ҳар йили 25 миллиондан зиёд турли адабиётлар босиб чиқарилади. Бутун дунёдаги филиалларга ҳамда Қўшма Штатлари, Канада ва Кариб денгизи мамлакатларидаги 15 000 дан ортиқ жамоатларга 360 дан зиёд тилларда адабиётлар жўнатилади.