Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Амазонка нам тропик ўрмонларидаги янги Анжуман Зали

Амазонка нам тропик ўрмонларидаги янги Анжуман Зали

Амазонка нам тропик ўрмонининг қоқ ўртасида Яҳова Шоҳидларининг ҳашаматли Анжуман Зали қад кўтариб турибди. Бразилиядаги Манаус шаҳрининг шимолида 52 гектар майдоннинг аксар қисмини ўрмонлар эгаллаган. Нам тропик дарахт бутоқларида («Theobroma grandiflorum», «Bertholletia excelsa», «Hymenolobium») ранг-баранг ара тўтиқуши, тукан ҳамда бошқа турли қушлар чуғур-чуғур сайрагани эшитилади. Нега Анжуман Зали айнан шу ерда қурилди?

Манаус шаҳри Амазонка дарёсининг этагидан 1 450 км узоқликда жойлашган бўлиб, аҳолиси қарийб 2 миллион кишини ташкил қилади. Янги қурилган бино Манаус шаҳри ва унинг ён атрофидаги шаҳарлар, жумладан Амазонка дарёси ҳамда унинг ирмоқлари атрофидаги қишлоқларда яшовчи тахминан 7 000 та Яҳованинг Шоҳидларига хизмат қилади. Энг олисдаги Сан-Габриел-да Кашуэйра шаҳарчаси Манаусдан 800 км ғарбда жойлашган. Баъзи Яҳованинг Шоҳидлари анжуманга бориш учун уч кун қайиқда сузиб, Анжуман Залига етиб келишди!

Амазонканинг қоқ ўртасида Анжуман Залини қуриш, жуда машаққатли иш эди. Қурилиш материалларини олиб келиш учун, Сан-Паулу шаҳридаги Сантус портидан 13 та контейнер кемаларга юкланиб, Бразилиянинг соҳиллари бўйлаб, сўнг Амазонка дарёси орқали қурилиш жойига олиб келинди.

Янги қурилган бино, Бразилиядаги Анжуман Залининг йигирма еттинчиси бўлиб ҳисобланади ва 2014 йил 4 май, якшанба куни 1 956 киши бағишланиш маросимига келди. Меҳмонларнинг аксарияти Анжуман Залида ўтказилган учрашувга биринчи марта қатнашгани учун ҳайратда қолганди.

Энди тингловчилар нафақат маърузачини эшита оларди, балки уни кўриши ҳам мумкин эди. Илгари анжуманлар жамоат жойларида ўтгани учун, анжуманга келганлар саҳнани кўриш у ёқда турсин, маърузачини ҳам кўра олишмасди. Бир Шоҳид шундай фикр билдирди: «Мен кўп йиллар давомида анжуманларга борганман. Лекин Муқаддас Китобга асосланган саҳна асарларини ҳеч томоша қила олмаганман. Мен фақат уни эшитганман, холос». Ҳозир эса саҳнани ҳамма кўра олади.

Кўпроқ билиш

Нима учун биз анжуманларга борамиз?

Ҳар йили биз учта тадбирда бигаликда йиғиламиз. Ушбу йиғилишлардан сиз қандай фойда олсангиз бўлади.