Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг 135- синфига аталган битирув маросими

Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг 135- синфига аталган битирув маросими

2013 йил, 14 сентябрда Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг 135- синфига аталган битирув маросими бўлиб ўтди. Яҳова Шоҳидларининг Паттерсондаги (Нью-Йорк) таълим бериш марказида ўтган бу маросимга жами бўлиб 10 563 киши ташриф буюрди. Ушбу мактаб илоҳий хизматда катта тажрибага эга бўлган Яҳованинг Шоҳидларига малака оширишга кўмаклашади.

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаш аъзоси Гай Пирс дастур раиси бўлиб, Матто 28:19, 20 оятлардаги сўзлар билан дастурни очди: «Шунинг учун боринглар, барча халқлардаги одамларга таълим бериб, менга шогирд тайёрланглар... Мен сизларга амр этган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар» (Матто 28:19, 20).

Биродар Пирс, Исонинг сўзлари бизнинг кунларгача амалга ошиб келаётган жараённинг сабабчиси бўлганини таъкидлаб ўтди. Шогирд тайёрлаётган эканмиз, демак, инсонларга Исонинг амрлари бўйича йўл тутишни ҳам ўргатяпмиз. Албатта бунга шунингдек, «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар»ни эълон этиш амри ҳам киради (Матто 24:14). Шу йўсин, ҳар бир янги шогирд Шоҳлик ҳақида ваъз этиб, таълим беришни бошлайди. Бу узлуксиз жараён тўхтамаётганининг сабаби нимада? «Дунёдаги аҳоли сони кўпайиб бораётган экан, демак Худонинг халқи ҳам кўпаяди»,— деб тушунтирди Биродар Писр.

«Улар ортиғини қилишган». Қўшма Штатлардаги филиал қўмитасининг аъзоси Томас Чэки 2 Коринфликларга 8:1–4 га асосланиб нутқ сўзлади. Биринчи асрда Македониядаги жамоатлар камбағал бўлишларига қарамай, муҳтожликда бўлган Қуддусдаги имондошларига пул эҳсон қилишган. Гилад мактабининг битирувчилари ҳам худди шундай сахийлик ва фидойилик руҳини намоён этишди.

Лекин шу билан биргаликда Македонияликлар ақли расолик руҳини намоён этиб, оиласининг ёки илоҳий хизматининг зарарига бўлса ҳам эҳсон қилмаганига амин бўлишимиз мумкин. Биродар Чэки талабаларга Македониялик имондошларидан ўрнак олиб, сахийлик кўрсатаётганда мулоҳазакор бўлишни маслаҳат берди.

«Мактаб ўз ниҳоясига етди». Етакчи кенгашнинг аъзоси Сэмюэл Хёрд, талабаларга нима сабабдан улар Гилад мактабидаги хотираларни қадрлашлари кераклигини таъкидлаб ўтди. Саҳардан қулоққа чалинган ёқимли тарона, кун давомида кўтаринки кайфият бахш этганидек, Гиладдаги бебаҳо хотиралар ҳам, мактаб тугаганига кўп вақт ўтишига қарамай, битирувчиларга куч беради.

Биродар Хёрд, талабаларга Тангрининг хотираси чексиз эканини эслатди. У юлдузларнинг сонини аниқ билади, ҳаммасининг номини хотирасида сақлайди (Забур 146:4). Унда наҳотки У, талабаларнинг Гилад мактабидан тўлиқ фойда олиш учун кўрсатган ғайратини эсдан чиқарса?! Битирувчилар осмонда бебаҳо хазина тўплашди ва ҳеч ким уни ўғирлаб кетолмайди. Зеро Яҳова Ўзи учун қадрли бўлган талабаларни хотирасида сақлаб қўйган! (Матто 6:20).

Аллоҳ талабаларнинг меҳнатию Унга кўрсатган севгини эсда сақлар экан, демак талабалар ҳам Гилад мактабидаги хотираларни эъзозлашлари жуда муҳим. «Мактаб хотиралари сизга кўтаринки кайфият бахш этганида, бу бахт учун Яҳовадан қарздор эканингизни унутманг. Бўлиб ўтганларни бот-бот эслаб туринг. Шунда орттирилган билимлар сизга узоқ вақт давомида фойда келтиради».

«Чексиз қудрат эгаси Яҳовадан тасалли топинг». Гилад мактабининг муаллими Сэм Роберсон, талабаларни янги қийинчиликларга дуч келганда, ўзларининг кучларига эмас, балки Яҳованинг қудратига таянишга ундади. Эфесликларга 3:20 да: «Аллоҳ, биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга қодир»,— деб ёзилган. Унинг чексиз қудратини ўлчаш, ақлга сиғдириш имконсиздир. «Хаёл қилганимиздан ортиғини» деган ибора эса, бу тушунчанинг маъносини етказиб беришга ожизлик қилади.

Яҳова ҳар бир хизматчисига бу чексиз қудрати билан бўлишга тайёр. «Баҳодир жангчига» ўхшаган Худойимиз назарида катта қийинчилик ҳеч нарса эмас (Еремиё 20:11). Биродаримиз Роберсон, битирувчиларга Яҳова уларнинг ҳар қандай муаммо ва қийинчилигини енгишга кўмаклаша олишини эслатди.

«Илоҳий хизматида ҳурматни жойига қўйинг». Гилад мактабининг муаллими Уильям Самюэлсон, талабалар иккита соҳада ҳурматни жойига қўйиб билишни ўрганишганини тушунтириб берди. Улар ўқишдан ташқари ва ўқиш пайтида ишлари билан ҳурматга сазовор эканликларини кўрсатишди, шунингдек, улар коинотдаги энг нуфузли ҳокимиятнинг, яъни Худо Шоҳлигининг вакиллари сифатида эътиборга лойиқ эканликларини исботлаб келишмоқда.

Талабалар қандай қилиб ўз қадр-қимматини билиб иш тутишлари мумкин? Биродаримиз Самюэлсон, битирувчиларга Исо ёнидаги инсонларнинг, ҳатто уларга маслаҳат ёки танбеҳ бераётганида ҳурматини жойига қўйганини айтиб, Яҳова ҳамда бошқаларни ҳам иззат-эҳтиром қилишга ундади. Бу қандай натижа келтиради? Улар ҳаворий Павлус сингари, ўзларини эмас, хизматларини улуғлашга интилишса, бу билан улар ўзининг ҳам қадр-қимматини оширишади (Римликларга 11:13).

«Отларнинг қудрати оғизларида». Гилад мактабининг Майкл Бернетт исмли яна бир муаллими, жамоат учрашувида ваъзгўйликда сўз эркинлиги билан гапиришни ўрганганимизда, Ваҳий 9:19 даги башоратга мувофиқ йўл тутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Сўнг у, талабалардан мактабда таҳсил олган пайтда содир бўлган қизиқарли воқеаларни айтиб беришни ёки намойиш қилиб беришни сўради. Масалан, бир талаба газ тўлдириш шахобчасида навбатда турган кишига: «Ўзга халқлар даврони қачон бошланган ва тугаган», — дея сўраганида, қизиқиш уйғотганини айтиб берди (Луқо 21:24). Кейинги сафар уникига ташриф қилганида, Дониёр китобининг 4- бобидан ҳамда «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобининг иловасидан фойдаланиб, ушбу саволга жавоб беришга ёрдамлашди.

«Улар қалбларини мустаҳкамлашди». Америка Қўшма Штатидаги филиал қўмитасининг аъзоси аъзоси Адриан Фернандес, мактабни битираётган иккита жуфтликдан интервью олди. Ҳелге Шуми исмли биродар Муқаддас Китобдан Худонинг баъзи хизматчилари шарафли хизматга тайинлангандан кейин мағрурланиб кетишгани, шу сабабли Гилад мактабида кўп маротаба камтарин бўлиб қолишни маслаҳат берилгани ҳақида гапирди (2 Солномалар 26:16). Питер Кэннинг исмли биродар ҳам, шунга ўхшаш маслаҳатни эслади. Ўқиш пайтида уларга: «Мағрурланма. Ўзингни паст олишга тайёр тур»,— дея айтиш одатий бўлган. Шундай қилиб, уларнинг тўрталаси, бебаҳо таълим, янги ишларга бел боғлаб, юракларини мустаҳкам қилгани учун миннатдорчилик билдиришди (Ибронийларга 13:9).

«Исмларингиз осмонда ёзилганига хурсанд бўлинглар» (Луқо 10:20). Етакчи кенгаш аъзоси Жеффри Жексон, дастурнинг махсус нутқи билан чиқди. Ўтмишда Гилад мактабида таҳсил олганлардан фарқли ўлароқ, ҳозирги битирувчиларнинг аксарияти ноёб бир вазифага эга бўлишмас ёки самарасиз ҳудудда ваъз қилиб, ҳайратда қолдирадиган вазиятларга дуч келишмас. Улар бунга қандай муносабатда бўлишлари даркор?

Исонинг 70 та шогирди ваъзгўйликдан қайтиб келганида, улар Исога унинг номи билан жинларни қувиб чиқаришганини завқ билан айтиб беришган эди (Луқо 10:1, 17). Исо бундай хабар чиндан ҳам қувончли эканини тушунарди, лекин у шундай деган: «Жинлар сизларга бўйсунишганига эмас, балки исмларингиз осмонда ёзилганига хурсанд бўлинглар» (Луқо 10:20). Мазкур сўзлари билан Исо бу каби қизиқарли воқеалар ҳар куни содир бўлмаслигини кўрсатмоқчи эди. Улар диққатларини эришган натижаларига эмас, балки Яҳовага бўлган садоқат ва уларнинг «исмлари осмонда ёзилганига» қаратишлари лозим эди.

«Исо 70 та шогирдига берган сабоқ, бизга ҳам тегишли»,— деди Жефри Жексон. Асосий қувонч манбаи ёки Худога бўлган садоқатимизнинг асосий кўрсаткичи, хизматимизда эришган натижалар бўлмаслиги лозим. Аксинча, Худо билан дўстона муносабатлардан ва илоҳий хизматда тиришқоқлик билан меҳнат қилишдан хурсандчилик топиб, садоқатимизни исботлаган бўламиз.

Ҳатто Исо, кўп вазиятларда тушкунликка тушиб турган. Масалан, мўъжиза яратиб минглаб одамларнинг қорнини тўйғазганидан сўнг, улар унинг орқасидан эргашиб келишни бошлашган (Юҳанно 6:10–14, 22–24). Лекин ўшалар орасидан кўпчилик Исонинг таълимотларидан қоқиниб, унинг орқасидан эргашмай қўйишди ва эски ишларига қайтишди (Юҳанно 6:48–56, 60, 61, 66). Лекин садоқатли ҳаворийлар бу шогирдлардан фарқли ўлароқ, Исо билан қолишга қатъий қарор қилишган. Улар диққатларини натижага эмас, балки Яҳова билан муносабатларини қадрлашга ва Унга садоқатли қолишга қаратишган (Юҳанно 6:67–69).

Хотима. Битирувчилардан бири бутун синф номидан миннатдорчилик билдирганидан сўнг, барча талабаларга дипломлар топширилди. Биродар Пирс, дастурга хотима ясайдиган бўлди. У Худонинг халқи, шу жумладан Гилад талабалари дунёдаги инсонлардан ҳеч қандай устунликлари йўқлигини айтди (Ҳаворийлар 4:13; 1 Коринфликларга 1:27–31). Лекин Яҳова бағишланувимизни қабул қилиб, бизга муқаддас руҳини берди. Гарчи Яҳова олган таҳсилимиздан таассуротда қолмаса-да, аммо Унга бўлган садоқатимиз ва имонимиздан У таъсирланиб кетади.