Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ҳозир jw.org веб-сайти 300 дан зиёд тилда мавжуд!

Ҳозир jw.org веб-сайти 300 дан зиёд тилда мавжуд!

Агар jw.org сайтининг саҳифасига кирсангиз, 300 дан ошиқ тиллар рўйхатини кўрасиз. Мазкур тиллардан баъзилари бошқа ҳеч қандай веб-сайтда учрамайди!

Мазкур тиллар сонини бошқа кенг таниқли веб-сайтлар билан солиштириб кўрайлик. Масалан, 2013 йил июль ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг веб-сайти 6 та тилда мавжуд эди. Европа давлатларида Европа Иттифоқининг расмий веб-сайтини 24 та тилда ўқиш мумкин. «Википедия» онлайн-энциклопияси 287 та тилда, «Google» излаш тизими эса 71 тилда мавжуд.

Веб-сайтни 300 дан ошиқ тилга таржима қилиш катта меҳнатни талаб қилади! Дунё бўйлаб Яҳовага шараф келтирмоқчи бўлган минглаб Шоҳидлар мана шундай ишни амалга оширишади. Улар, ҳар бир тил учун алоҳида ташкил этилган гуруҳларда фаолият юритиб, маҳорат ила инглизча матнни ўз она тилига таржима қилишади.

jw.org веб-сайтидаги кўпгина саҳифалар 300 дан зиёд тилга таржима қилинган. Уларнинг жами сони эса улкан — 200 000 тадан ортиқ чиқади!

jw.org веб-сайти нафақат кенг кўламли, балки таниқли ҳам бўлган. Бунинг исботини рақобатдош веб-сайтларни белгилаган «Алекса» номли глобал интернет трафикни таҳлил қилувчи нуфузли бирлашманинг маълумотларидан кўрса бўлади. Рўйхатга «Дин ва маънавият» тоифасидаги 87 000 та веб-сайт, жумладан жаҳон динлари ва диний нашриётлару шунга оид бошқа ташкилотлар ҳам киради. Худди шу рўйхатда 2013 йил июль ойида jw.org веб-сайти иккинчи ўринда туради! Биринчи ўринда турли Муқаддас Китоб таржималарини онлай режимида ўқишни тақдим этадиган тижорат веб-сайти турибди.

2013 йил октябрь ойининг ўзида jw.org веб-сайтига кунига 890 000 киши кирганини аниқланди. Биз бундан буён ҳам, турли инсонлар учун Муқаддас Китобга асосланган фойдали маълумотлар тайёрлашни истаймиз. Улар бу маълумотларни бемалол кириб олишлари мумкин бўлади.

Кўпроқ билиш

Адабиётларимиз қандай ёзилади ва таржима қилинади?

Биз 700 дан ошиқ тилларга адабиёт нашр этамиз. Нега бу ишга кўп куч сарфлаймиз?