Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бетлари кам, тиллари эса кўпроқ

Бетлари кам, тиллари эса кўпроқ

2013 йил январь ойидан бошлаб, «Уйғонинг!» журнали ва «Қўриқчи минораси» журналининг тарқатиш сони энди 32 эмас, балки 16 саҳифали бўлди.

Журналларнинг ҳажми камайгани боис, уларни янада кўпроқ тилларга таржима қилиш мумкин. Мисол учун, 2012 йил декабрь ойида «Уйғонинг!» 84, «Қўриқчи минораси» эса 195 тилларга ўғирилди. Бугунги кунда, «Уйғонинг!» 98 ва «Қўриқчи минораси» 204 тилларда нашр этилмоқда.

«Қўриқчи минораси» журналининг тадқиқ сони олдингидай 32 саҳифали бўлади.

Босма бетлар камроқ — онлайн адабиётлар эса кўпроқ

Босма адабиётларимизга тегишли ўзгаришлар, www.jw.org сайтимизда ҳам қуйидаги тарзда акс этади:

  1.  Илгари журналларимизда чоп этилган маълумот, энди фақатгина ушбу сайтда чиқади. Улар билан бир қаторда, олдин «Қўриқчи минораси» журналининг тарқатиш сонида нашр этилган Гилад мактабининг битирувчилари ҳақидаги ҳисоботлар, «Азиз болажонларга» ва «Кичкинтойларга сабоқлар» номли туркумлари онлайн режимида чиқади. Шунингдек, «Уйғонинг!» журналидаги «Оилавий викторина» ва «Ёшларнинг саволлари» туркумлари фақат веб-сайтимизда бўлади.

  2.  «Қўриқчи минораси» ва «Уйғонинг!» журналларини бошқа электрон форматда ҳам ўқишингиз мумкин. Анча йиллардан бери бу журналлар www.jw.org сайтида PDF форматида тақдим этилмоқда. Энди эса, уларни HTML форматида ҳам ўқиш мумкин. Бу, электрон мосламалардан фойдаланадиган ўқувчилар учун жуда қўл келади. Бундан ташқари, 400 дан ошиқ тилларда ўқиш мумкин бўлган бошқа адабиётларимизни ҳам қидириш осонроқ бўлади.