Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Яҳова Шоҳидларининг оламшумул ўсиш жараёни

Яҳова Шоҳидларининг оламшумул ўсиш жараёни

1987 йили Венесуэланинг Валенсия шаҳридаги Плаза Монументаль номли буқалар жанг майдонида Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаш аъзоси Лайман Суингл, 63 580 киши олдида нутқ билан чиқди. Мазкур нутқни тинглаш учун уларнинг аксарияти кечаси билан автобусда узоқ йўл босиб ўтишди. Халойиққа қарата Суингл биродаримиз шундай деди: «Энди сизлар кичкина эмас, балки ўртача филиалга айландингизлар. Тасаввур қилинг, бир кунмас бир кун сизлар ваъзгўйлари 100 000 тани ташкил этганлар “клубига” кирасизлар!»

1987 йили Венесуэлада 38 000 дан ошиқ ваъзгўйлар бўлган. Улар Шоҳлик тўғрисидаги хушхабарни ғайрат билан ваъз қилган. Ўша пайтда фақат 8 та мамлакатнинг ҳар бирида 100 000 дан ошиқ ваъзгўй бўлган.

Дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг сон жиҳатдан ўсиб бораётгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Биринчи жаҳон уруши даврида, атиги бир неча минг киши Яҳованинг Шоҳлиги ҳақида инсонларга хабарлаб юрган. 1943 йилги «Яҳова Шоҳидларининг йилномаси»да шундай дейилган эди: «1942 йилги умумий ҳисобот учун маълумот тўлиқ бўлмаганига қарамай, Худонинг баракаси яққол кўринмоқда... Яъни бутун дунё бўйлаб, айни пайтда 106 000 дан кўпроқ ваъзгўй фаолият олиб бормоқда [хушхабар ҳақида ваъз қилмоқда]». Иккинчи жаҳон урушидаги тартибсизлик авж олаётганига қарамай, аксарият кишилар Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни қабул қилган. 1950 йилда фақатгина АҚШнинг ўзида ваъзгўйлар сони 100 000 дан ошган эди.

1974 йилда ваъзгўйлар сони 100 000 гача етган кейинги мамлакат — Нигерия эди.

Кейинги йили Бразилия ва Германия давлатларининг ҳар иккаласида ҳам ваъзгўйлар сони 100 000 гача ўсди. Тўртта қитъадаги бундай ўсиш, Муқаддас Китоб ҳақиқатига бўлган қизиқиш дунё бўйлаб тарқалиб кетаётганини исботламоқда.

Бутун ер юзида хушхабарни қабул қилаётганларнинг сони ҳали-ҳануз ўсмоқда. Бу, Муқаддас Китобнинг қуйидаги башоратига ҳамоҳанг: «Энг кичик одамингдан мингта одам чиқади, энг заиф одамингдан кучли халқ пайдо бўлади. Мен, Эганг, буни ўз вақтида тез бажо қилдираман» (Ишаё 60:22).

2014 хизмат йилининг ҳисоботига кўра, 24 мамлакатнинг ҳар бирида ваъзгўйлар сони 100 000 дан ошди. 2007 йилда жумладан Венесуэла ҳам шундай босқичга чиқди. Бугунги кунга келиб бутун дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидлари жамоатининг сони 115 416 тага, ваъзгўйлар сони эса 8 201 545 тага ўсди.

Ваъзгўйлари 100 000 тадан ошиқ бўлган мамлакатлар рўйхати

Қитъа

Мамлакат

Ваъзгўйлар

Африка

Ангола

108 607

Конго Демократик Республикаси

216 024

Гана

125 443

Нигерия

362 462

Замбия

178 481

Осиё

Япония

215 703

Корея Республикаси

100 641

Филиппин

196 249

Европа

Буюк Британия

138 515

Франция

127 961

Германия

166 262

Италия

251 650

Польша

123 177

Россия

171 268

Испания

112 493

Украина

150 906

Шимолий Америка

Канада

116 312

Мексика

829 523

АҚШ

1 243 387

Жанубий Америка

Аргетина

150 171

Бразилия

794 766

Колумбия

166 049

Перу

123 251

Венесуэла

140 226