Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Гилад мактабига етмиш йил бўлди

Гилад мактабига етмиш йил бўлди

1943 йили 1 февралда Нью-Йорк штатида ўзгача бир мактабда биринчи синф таълим ола бошлади. Ўшандан бери, Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактаби туфайли, 8 000 дан зиёд эркак ва аёллар муҳим бир таълимга эга бўлди.

Юқорида: Гилад мактабининг киравериши (Саут-Лансинг, Нью-Йорк штати). Пастда: Гилад мактабининг амфитеатрида ўқитувчи 31- синфининг талабаларига нутқ сўзламоқда

Бу мактабни яқинда битирган Жонатан исмли бир киши шундай деб бўлишди: «Худонинг Каломига асосланган таълим, ҳар қандай жойда ёки одамларнинг маданияти қандай бўлишидан қатъи назар муваффақият ила хизмат қилишимизга кўмаклашади». Унинг хотини Марни қуйидаги фикрни билдирди: «Одамларга ҳаётнинг энг яхши йўлини кўрсатишга ёрдам бериш истагим ундан ҳам кўпроқ ошди. У ҳам бўлса, Парвардигоримиз биз учун ният қилган йўлдир. Аминманки, Яҳова ҳақида билим орттириш ва бундай кўмак туфайли, уларнинг ҳаётлари анча яхшиланади».

Гилад мактабидаги ўқиш бепул бўлиб, беш ой давом этади. Асосан Муқаддас Китобга ва воизлик фаолиятига эътибор қаратилади. Ўқишнинг мақсади, мактаб битирувчилари Худонинг хизматчиларига далда ва тасалли бера олишларидан ҳамда қийинчиликларини енгиш учун керакли маънавий фазилатларни ривожлантиришга ёрдам беришдан иборат. Талабалар дарсларда, Тангри Яҳова билан бўлган муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган Муқаддас Ёзувлардаги принципларни муҳокама қилишади.

Юқорида: 1958 йил. Альберт Шрёдер талабаларга муқаддас чодирининг макети ёрдамида таълим беряпти. Пастда: 1968 йил. Юлиссис Гласс 46- синфининг талабаларини ўқитяпти

Бу мактабда ўқийдиган жуфтликлар тўла вақтли хизматчилардир. Ўқишнинг тугаши билан улар ўзларининг жойларидаги хизматни давом эттириш ёки бошқа мамлакатга бориб хизмат қилиш топшириғини олишади. Баъзилар, бугунги кунда Яҳова Шоҳидларининг 90 дан зиёд филиалларининг бирида хизмат қилишади. Аксарияти, аҳолиси кўп бўлган ҳудудларга тайинланишади. У ерда улар ваъзгўйлик ишига анчагина ҳиссасини қўша олишади.

Гилад мактаби олдин Саут-Лансинг шаҳридаги (Нью-Йорк штати) фермада жойлашган. 1961 йили эса, бу мактаб Бруклиндаги (Нью-Йорк) Яҳова Шоҳидларининг Халқаро идорасига кўчирилган. 1988–1995 йилларда мактаб Қўриқчи Минораси Жамиятининг Уолкиллда (Нью-Йорк штати) жойлашган фермаларида ўтказилган. Кейинчалик, 1995 йили Гилад мактаби Қўриқчи Минораси Жамиятининг Патерсонда (Нью-Йорк штати) жойлашган ўқув-таълим марказига кўчирилган. Ҳозир ҳам бу мактаб ўша ерда ўтказилади. 2013 йили март ойида Гилад мактабининг 134- синфига аталган битирув маросими бўлди.

Юқорида: 2003 йил. Гилад мактабининг 116- синфининг талабалари ўқишда. Пастда: 2011 йил. Талабалар Гилад мактабининг кутубхонасида тайёргарлик кўришяпти

Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг битирувчилари 70 йил давомида Яҳова ҳақида садоқат ила ваъз қилиб, ўзларини яхши томондан кўрсатишди.