Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Миллионлаб инсонларни тўйдираётган ферма

Миллионлаб инсонларни тўйдираётган ферма

Қирқ йил аввал, 1973 йили февраль ойида Уолкиллда (Нью-Йорк штати, АҚШ) «Қўриқчи минораси» ва «Уйғонинг!» журналларини нашр этиш мақсадида янги босма машиналар ўрнатилган эди.

Бу воқеадан ўн йил олдин, Яҳованинг Шоҳидлари Бруклиндаги (Нью-Йорк) Халқаро идора марказида хизмат қиладиган одамларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш ниятида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиш учун у жойда бир парча ер сотиб олишди. Сўнг эса, у ерда шунингдек, маънавий озуқани ҳам тайёрлаш қарорига келишди (Матто 24:45–47).

Қўриқчи Минораси Жамиятининг фермалари (Уолкилл, Нью-Йорк штати). 1970 йилларнинг боши

Ўшанда босмахонанинг нозири бўлган Филип Уилкокс Уолкиллда босма машиналар ишга тушган кунни ёдга олиб, қуйидагича бўлишди: «Юқори тезликда ишлайдиган ротацион босма машиналарини йиғишга тахминан бир ой кетган. Ҳаммаси тайёр бўлганда, ишга тушдик. Кейинчалик бир неча минг журналлар нашр этилди. Уларни Бруклинга босмахонага, у ердан эса буюртмалар бўйича жамоатларга юбордик. Бирон-бир журнал йўқолиб қолишини хоҳламагандик».

Яҳованинг Шоҳидлари бу босмахонани, ўша пайтда Бруклиндаги адабиёт ишлаб чиқариладиган асосий марказига қўшимча тариқасида қуришган. 1970 йилларнинг бошида, Муқаддас Китобга асосланган адабиётга бўлган эҳтиёж, Бруклиндаги босмахона кундузи чоп этиши мумкин бўлган миқдоридан доимо ошиб кетаётгани боис, кечки пайт ҳам нашр этиш қарори чиқарилган.

Юқорида: Уолкиллда М.А.N. белгиси остидаги илк босма машинанинг ўрнатилиши. 1973 йил январь ойи. Пастда: М.А.N. белгиси остидаги босма машинага қоғоз қўйилиши

Уолкиллдаги биринчи босмахонада тўртта босма машинаси, адабиётлар омбори ва Йиғилиш Зали бор эди. Лекин босмахона тўла равишда ишга тушишидан олдин, ушбу биринчи бинога туташган яна бир каттароқ бино қурила бошланди. Адабиётга бўлган эҳтиёж шу қадар юқори бўлганки, ҳатто иккинчи бино ҳали қурилмаган бўлса-да, у ерда қўшимча олтита босма машинаси ўрнатилди.

Йиллар ўтиб, адабиётларни чоп этиш жараёни ривожланган, бу билан бирга Муқаддас Китобга асосланган адабиётларимизни ҳам нашр этиш эҳтиёжи ўсган. Шу сабабли, Уолкиллдаги босмахона бир неча марта қайтадан жиҳозланган ва кенгайган. 1980 йилларда эскириб қолган босма машиналарнинг ўрнига юқори тезликда ишлайдиган босма машиналари ўрнатилган.

2004 йилда Бруклиндаги босмахона ёпилган эди ва Уолкиллда биринчи китоблар нашр этиладиган бўлди. 2010 йилда журналларнинг чоп этилиши шимол томонга, яъни Яҳова Шоҳидларининг Канададаги филиалига кўчирилди. У ердаги янги босма машинасидан бир соатнинг ичида 200 000 та журнал чиқади.

Юқорида: Уолкиллда муқова қилиш иши учун сигнатураларнинг тайёрланиши. 2005 йил. Пастда: Қўриқчи Минораси Жамиятининг фермалари (Уолкилл, Нью-Йорк штати). 2013 йил

Бугунги кунда Уолкиллдаги босмахона, бу юқори даражада автоматлаштирилган ва сўнгги ишлаб чиқарилган ускуналар билан таъминланган. У ерда 281 кўнгилли ишчилар тайёрлик ила хизмат қилишмоқда. Ўтган йили ўша босмахонада 17 миллиондан зиёд китоб ва Муқаддас Китоблар чоп этилган. Уолкилл ва Канададаги босмахоналардан ташқари Яҳова Шоҳидларининг яна 13 та босмахонаси бор. Улар Австралияда, Африкада, Европада масалан, Финляндияда ва Жанубий Америкада жойлашган бўлиб, миллионлаб инсонларнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш учун кўмаклашмоқда (Матто 5:3).

 

 

Кўпроқ билиш

Байтил дегани нима?

Байтил ўзгача жой бўлиб, у ерда жуда муҳим ишни бажаришади. У ерда кимлар хизмат қилиши ҳақида кўпроқ билиб олинг.