Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Қўшма Штатларидаги Байтилга хуш келибсиз!

Қўшма Штатларидаги Байтилга хуш келибсиз!

Яҳова Шоҳидларининг Қўшма Штатларидаги филиалига Вануатудан келган бир жуфтлик шундай деб айтди: «Байтилга борганимиздан кейин жуда кўп ажойиб таассуротларга эга бўлдик. Уларни бутун умр қалбимизда сақлаймиз». Бу ерга ҳар йили экскурсияга келадиган 70 мингдан зиёд инсонлар шу каби ҳиссиётларни бошдан кечиришади.

Сиз-чи, Қўшма Штатларидаги Байтилга борганмисиз? Агар бормаган бўлсангиз, сизни чин дилдан бу ерга таклиф қиламиз.

Байтилнинг учта биносида нима кўриш мумкин?

Бруклинда (Нью-Йорк) Бош идора. Экскурсия давомида, бутун дунё бўйлаб хушхабар тарқатилиши учун қандай фаолият олиб борилаётганини кўра оласиз. Қолаверса, томоша қилиш учун қўйилган иккита кўргазма жойни томоша қилишингиз мумкин. Уларнинг бири, Худо халқининг биринчи асрдан то бугунги кунгача бўлган тарихи ҳақида бўлиб, «Яҳованинг исми билан аталган халқ» дея номланади. Иккинчиси эса, «Муқаддас Китоб ва илоҳий исм» — бу ерда Аллоҳнинг исми ёзилган Муқаддас Китобнинг кўпдан-кўп таржималари жойлашган.

Паттерсонда (Нью-Йорк) таълим дастури. Экскурсия пайтида, бу ерда ўтказилаётган қуйидаги мактаблар тўғрисида кўпроқ билиб олиш мумкин: Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактаби ва Филиал қўмита аъзолари ва уларнинг хотинлари учун махсус таълим. Бундан ташқари, Байтилнинг турли бўлимларида, масалан, санъат, аудио ва видео, юридик ҳамда хизмат бўлимларида олиб борилаётган иш ҳақидаги кўргазмали мослама ва видео лавҳаларни кўришингиз мумкин.

Уолкиллда (Нью-Йорк) адабиётни чоп этиш ва жўнатиш. Муқаддас Китоб ва унга асосланган адабиётлар қай йўсин чоп этилиши, муқоваланиши ва Қўшма Штатлари, Кариб денгизи оролларию дунёнинг бошқа жойларидаги жамоатларга жўнатилиши борасида айтиб берилади.

Экскурсиялар қанча вақт давом этади?

Бруклиндаги экскурсия тахминан бир, Паттерсонда деярли икки, Уолкиллда эса қарийб бир ярим соат давом этади.

Экскурсияларни ким ўтказади?

Байтилнинг турли бўлимларида хизмат қиладиган аъзолар бу экскурсияларни ўтказишади. Улар буни, умумжаҳон таълим бериш фаолиятига ўз ҳиссасини қўшиш имкони деб билишади. 2014 йили май ойида ушбу учта ерда жойлашган биноларда 5 000 дан хизмат қилишган. Улардан тахминан 3 600 таси экскурсияни қандай ўтказиш борасида таълим олган. Бу экскурсиялар деярли 40 тилда олиб борилади.

Экскурсия қанча туради?

Бепул.

Экскурсиялар фақатгина Яҳованинг Шоҳидлари учун бўладими?

Йўқ. Байтилга Яҳованинг Шоҳидлари ҳам, бошқа инсонлар ҳам келади. Барчаси, Яҳова Шоҳидларининг умумжаҳон фаолиятининг қўллаб-қувватлаш иши қандай ташкил этилишини билиб олиши мумкин.

Ҳиндистонлик мусулмон бир аёл Паттерсонга ташриф буюргач, қуйидагича деди: «Мен ҳам, шу каби умумжаҳон бир оила аъзоси бўлишни истайман. Менга ҳурмат ила муносабат қилганинглар учун катта раҳмат».

Болаларни ҳам олиб бориш мумкинми?

Албатта! Байтилга ташриф буюриш болаларда катта таассурот қолдиради. Қўшма Штатларидан бўлган Жон шундай деб ёзди: «Уйга қайтганимиздан кейин ҳам, биз билан экскурсияга борган болалар ташрифимиз ҳақида тинмай гапиришган. Бундан аввал, улар Байтилда хизмат қилиш қандай бўлишини тўлиқ тушунишмаган. Ҳозир эса, у ерда хизмат қилиш уларнинг мақсадига айланган».

Яҳова Шоҳидларининг бошқа мамлакатлардаги филиалларига борса бўладими?

Ҳа. Ўнлаб мамлакатлардаги Байтилларда экскурсиялар ўтказилади. Манзилларни топиш учун, сайтимиздаги «Филиаллар ва экскурсиялар» саҳифасига киринг. Сизни, Яҳова Шоҳидларининг филиалларидан бирига сидқидилдан таклиф қиламиз.

Кўпроқ билиш

БУГУНГИ КУНДА ТАНГРИ ЯҲОВАНИНГ ИРОДАСИНИ КИМ БАЖАРЯПТИ?

Филиалда қандай ишлар бажарилади?

Турли филиалларимизда меҳмонларни экскурсияга бажонидил таклиф қилишади. Биз сизни ҳам таклиф қиламиз!