Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Яҳованинг Шоҳидлари муҳожирларга кўмаклашгани учун мукофотланишди

Яҳованинг Шоҳидлари муҳожирларга кўмаклашгани учун мукофотланишди

Австралияда тўққизта Яҳованинг Шоҳиди, бу мамлакатдаги ноқонуний муҳожирлар марказидаги одамларга кўрсатилган «бебаҳо ёрдами» учун ташаккурнома билан мукофотланишди. Кёртин номидаги ушбу марказ Дербига (Ғарбий Австралия) яқин жойлашган *.

Яҳованинг Шоҳидлари ҳар ҳафта муҳожирларни ёқлаб бориб, уларни тинглашади ва Муқаддас Китобдаги тасалли ҳамда умид бахш этувчи хабарни айтишади. Бу марказда, дин ва маърифат бўйича ташкилотлар билан боғланиб ишлайдиган Кристофер Риддок шундай деди: «Бундай ташрифларнинг фойдаси дарров ҳис қилинади». Қолаверса у, шу каби учрашувлардан сўнг муҳожирларнинг кайфияти яхшиланиб, анча хурсанд бўлишади. Унинг сўзларига кўра, «улар ўзига нисбатан самимий ғамхўрликни сезишганда», роса далда олишаркан.

Кристофер Риддокнинг айтишича, Яҳованинг Шоҳидларига берилган ташаккурнома — «шу кишиларга ҳаётларини яхшилашга қаратилган» уринишлари учун миннатдорликни изҳор этишга хизмат қилган оз бўлса ҳам оддий бир ҳаракат, холос. Шунингдек у, Яҳованинг Шоҳидлари «оиласи, жамоати ва имони туфайли» раҳмдил инсонлар эканини таъкидлаб ўтди.

^ 2- х.б. Марказ 1 500 киши учун мўлжалланган.